28.06.2011 йилдаги 23-1103/4437(31)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 28.06.2011 йилдаги 23-1103/4437(31)-сон
Кучга кириш санаси
28.06.2011
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кегейли туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «ALPAMIS» хусусий савдо корхонасига 4521500 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Кегейли туман ҳудудий комиссиясининг 2010 йил 16 сентябрдаги 13-сон рухсатномаси, Кегейли туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 20 сентябрдаги 90-хс-сон буйруғига асосан «ALPAMIS» хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўконида қисқа муддатли текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда «ALPAMIS» хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси харидор билан нақд пулсиз (пластик карточка орқали) ҳисоб-китоб қилишдан бош тортганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш натижалари юзасидан ҳисобланган молиявий санкцияни ихтиёрий тўлаш ҳақида Кегейли туман давлат солиқ инспекциясининг 2010 йил 5 октябрдаги қарори корхона томонидан бажарилмагач, даъвогар жавобгарга Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг учинчи қисмига биноан техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ALPAMIS» хусусий савдо корхонасига қарашли савдо дўкони сотувчиси харидор билан нақд пулсиз (пластик карточка орқали) ҳисоб-китоб қилишдан бош тортганлиги, яъни пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлиги ишдаги далиллар билан исботланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 28 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-1103/4437(31)-сон