10.12.2008 йилдаги 10-0805/269-о-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 10.12.2008 йилдаги 10-0805/269-о-сон
Кучга кириш санаси
10.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

Даъвогар — «UzRossеl Trade» масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси жавобгар — «O`zbekqishloqsavdo» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 2008 йил 20 августда берилган ижро варақасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 29 сентябрдаги ажрими билан даъво аризасини қабул қилиш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд ажримини бекор қилиб, даъво аризани мазмунан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, «UzRossеl Trade» масъулияти чекланган жамияти хўжалик судига мурожаат қилиб, 2008 йил 20 августда берилган ижро варақасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати белгиланган. Ушбу моддада ижро варақани ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида низо хўжалик судида кўриш учун тегишли эканлиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 117-моддасида даъво аризасини қабул қилишни рад этиш асослари кўрсатилган. Ушбу модданинг 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, судья даъво аризасини қабул қилишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди тақдим этилган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этиш ҳақида асосли ва тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 10 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0805/269-о-сон