16.12.2008 йилдаги 14-0809/6998(21)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.12.2008 йилдаги 14-0809/6998(21)-сон
Кучга кириш санаси
16.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этмаганлиги даъвони кўрмасдан қолдиришга асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, «Водрем-25» очиқ турдаги акциядорлик жамиятини тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Водрем-25» очиқ турдаги акциядорлик жамияти Самарқанд шаҳар Темирйўл туман ҳокимлиги томонидан 1995 йил 11 июлда давлат рўйхатидан ўтказилган. Унинг низом жамғармаси 430000 сўм миқдорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги «Водрем-25» очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг Низом жамғармаси тўлиқ шакллантирилмаганлигини важ қилиб кўрсатиб, уни тугатиш ҳақида даъво аризаси берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган фаолият кўрсатмаётган ва устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибига риоя этмасдан даъво аризаси берганлигига биринчи инстанция суди эътибор бермасдан, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвони рад этган. Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги 327-сонли қарори билан тасдиқланган «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 3.1-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган органларга, асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти — бир ой муддатда) ихтиёрий равишда ўзини тугатишга киришмаган ёхуд муассислар (қатнашчилар) ёки таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган орган корхонани ихтиёрий равишда тугатишни рад этган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда даъво аризаси юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо ушбу ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган жамият муассислари (иштирокчилари)га корхонани ихтиёрий тугатиш ҳақида ёзма таклиф юбормаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда суд Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 5-бандига асосан даъвони кўрмасдан қолдириши лозим эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-0809/6998(21)-сон