05.11.2008 йилдаги 19-0809/6088-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 05.11.2008 йилдаги 19-0809/6088-сон
Кучга кириш санаси
05.11.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда лицензия бекор қилиниши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоят прокуратураси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Узун туман ҳокимлиги томонидан «Само» СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда берилган АА №000038-сонли рухсат гувоҳномасини бекор қилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Узун туман ҳокимлиги томонидан «Само» СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда берилган АА №000038-сонли лицензия бекор қилинган. Даъвонинг қолган қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Узун туман ҳокимлиги томонидан «Само» СИЧКга улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун 2007 йил 30 июнда АА №000038-сонли лицензия берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 ноябрдаги 242-сонли қарори билан тасдиқланган «Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомнинг 9-бандига кўра, улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Узун туман ҳокимлиги томонидан «Само» СИЧКга лицензия беришда «Саноат қурилишбанк»и Узун туман бўлимининг 2007 йил 18 июндаги корхонанинг айланма маблағи 18397000 сўмни ташкил этиши тўғрисидаги 16/2-сонли маълумотномаси асос қилиб олинган. Бироқ, корхона айланма маблағларининг мавжудлиги юқорида қайд этилган Низом талабидаги устав фонди пул маблағлари билан шакллантирилганлигини англатмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида, лицензия сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда лицензия бекор қилиниши мумкинлиги, шу модданинг 2-қисмида лицензияни бекор қилиш ушбу модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда суд қарорига биноан амалга оширилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва уларнинг молиявий жавобгарлигини эркинлаштиришни такомиллаштиришга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар тўғрисида»ги 12/149-сонли қарорининг 20-бандига кўра, лицензияловчи орган тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар (рухсатномалар)нинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисидаги ариза (тақдимнома) билан фақат қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллардагина мурожаат қилиши мумкин. Бундай аризалар (тақдимномалар)ни кўриб чиқишда судлар лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш ёки тугатиш ва бекор қилиш асослари рўйхати келтирилган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларига асосланишлари лозимлиги, қонунда келтирилган ушбу рўйхат мукаммал ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш тўғрисида тўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция суди даъвогарнинг лицензия бекор қилинганлиги ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги талаби бўйича иш юритишни тугатиб, қонуний тўхтамга келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар белгиланган бўлиб, бундай низолар хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди даъвони қисман қаноатлантириб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилиши лозим. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0809/6088-сон