17.09.2008 йилдаги 23-0704/14174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.09.2008 йилдаги 23-0704/14174-сон
Кучга кириш санаси
17.09.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатига мувофиқ келмаслиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Хўжайли туман ҳокимлиги ва «Хўжайли туман дезинфекция станцияси» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Хўжайли туман дезинфекция станцияси» МЧЖга берилган 2007 йил 4 апрелдаги 1010 № 000883-сонли юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан «Хўжайли туман дезинфекция станцияси» МЧЖга берилган 1010 № 000883-сонли гувоҳнома ҳисобга олинган, деб ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Хўжайли туман хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси 2007 йил 4 апрелда Хўжайли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш инспекцияси томонидан қайта рўйхатга олинган ҳамда «Хўжайли туман дезинфекция станцияси» МЧЖ деб қайта номланиб, унга 1010 № 000883-сонли давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 215-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат корхоналари тўғрисида»ги низом талабига зид равишда берилганлиги кўрсатилиб, уни бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди эса, даъво талабидан четга чиққан ҳолда бекор қилиш сўралган гувоҳномани ҳисобга олинган, деб ҳисоблаш ҳақида нотўғри қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг тўққизинчи бандида давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик судлари томонидан ҳал қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан юқорида қайд этилган қонун нормасида хўжалик суди давлат органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини бекор қилишга оид низоларни ҳал этиши назарда тутилмаганлиги, гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги низо хўжалик судида кўриш учун тегишли ёки тегишли эмаслиги ўрганилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини аниқлаштириб, тарафлардан ишга дахлдор ҳужжатларни талаб қилиб олиб, тарафларнинг важларига ва тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, асослантирилган қарор қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-0704/14174-сон