15.08.2008 йилдаги 21-0804/297-(30)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 15.08.2008 йилдаги 21-0804/297-(30)-сон
Кучга кириш санаси
15.08.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоят адлия бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, Нурота шаҳар, Ш.Рашидов кўчасидаги 5-уйни «Саркор» фермер хўжалигидан олиб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Навоий вилоят давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бошқармасига қарашли хўжалик ҳисобидаги ижара маркази, Навоий вилоят адлия бошқармаси ва «Саркор» фермер хўжалиги ўртасида низоли бўлган мулкни ижарага бериш тўғрисида 1997 йил 15 декабрда 11-п-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартномага кўра фермер хўжалигига 10 йил муддатга Нурота шаҳридаги «Бахт уйи» ижарага берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия бошқармаси ва «Саркор» фермер хўжалиги ўртасида тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида 2004 йил 29 январда битим тузилган. Ушбу битимга кўра, ижара шартномаси ўз кучини йўқотган деб ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ижара шартномасининг бешинчи бўлими 5.1 бандида ижара шартномасининг муддати белгиланган. Ушбу бандга кўра, 2007 йил 1 октябрда ижара муддати тугаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида «Саркор» фермер хўжалиги «Бахт уйи» биноси собиқ райисполком томонидан асоссиз равишда адлия бошқармасига берилганлигини важ қилиб кўрсатса-да, бу важларни асословчи бирон бир ҳужжат судга тақдим қилинмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалигининг Нурота шаҳрида жойлашган «Бахт уйи» биноси адлия бошқармасининг мулки эканлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд эмас, деган важи билан келишиб бўлмайди. Чунки низоли мулк Нурота туман ҳокимининг 1994 йил 25 апрелдаги 177/4-сон қарори билан адлия бошқармасига текинга берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига мувофиқ, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 228-моддасига кўра, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари даъво асосли бўлганлигини инобатга олиб, бинони ҳақиқий эгасига олиб бериш ҳақида тўғри ва қонуний хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-0804/297-(30)-сон