30.03.2010 йилдаги 19-0902/3880-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 30.03.2010 йилдаги 19-0902/3880-сон
Кучга кириш санаси
30.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музработ туман давлат солиқ инспекцияси 2008 йил 24 ноябрда АТ «Пахтабанк» (ҳозирги «AGROBANK» ОАТБ) Музработ филиалига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзи ундирувини мол-мулкка қаратиш тўғрисида суд буйруғи беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 1 декабрда Музработ туман давлат солиқ инспекциясига суд буйруғи берилган ва 2008 йил 26 декабрдаги суд ажрими билан ушбу буйруқ бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мол-мулки ҳисобидан 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзи ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 29 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ҳамда иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Музработ туман давлат солиқ инспекцияси 2009 йил 4 майда АТ «Пахтабанк» Музработ филиалига нисбатан хўжалик судига ариза билан мурожаат этиб, 21492,4 минг сўм молиявий санкция қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 майдаги суд ажрими билан ушбу ишлар бирлаштирилган, 2009 йил 23 октябрдаги суд ажрими билан «AGROBANK» ОАТБ ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарори билан «AGROBANK» ОАТБга 14512400 сўм пеня қўлланилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 27 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга қайтариш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, апелляция инстанцияси суди қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларининг давлат божи қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мутахассиси А.В. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 184-моддасининг учинчи қисми, 189-моддасининг учинчи қисми, 205-моддаси иккинчи қисмининг «а» бандига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу банк филиалида белгиланган тартибда текшириш ўтказилган ва унинг натижалари бўйича 2008 йил 11 сентябрда далолатнома расмийлаштирилган. Текшириш тартиби ва қоидалари бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш далолатномасида АТ «Пахтабанк» Музработ филиали томонидан 3 та ҳолатда «Музработ пахта» ОТАЖнинг ҳисоб рақамига тушган 16463,3 минг сўм белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланмасдан, бошқа мақсадларга йўналтирилганлиги учун кечиктирилган кунларга 21492,4 минг сўм устама жарима ҳисобланганлиги қайд этилган. Демак, бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан «Музработ пахта» ОТАЖнинг 16463,3 минг сўм солиқ қарзи бўла туриб, ушбу қарзни сўзсиз ундириш мақсадида давлат солиқ хизмати органининг банкка қўйган инкассо топшириқномаларининг ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 53-моддасининг олтинчи қисмида ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддасининг олтинчи қисмида банкнинг айби билан солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини ўтказиш топшириқномаси, тегишли ваколатли органнинг уларни ундириш тўғрисидаги инкассо топшириқномаси бажарилмаган (бажарилиши кечиктирилган) тақдирда, банкдан ҳар бир кечиктирилган кун учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўтказилмаган суммасининг 0,5 фоизи миқдорида белгиланган тартибда пеня ундирилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органи томонидан текшириш ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича 2008 йил 24 сентябрда 21492,4 минг сўм пеня ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Гарчанд, ҳисобланган пенянинг 6980,0 минг сўми судгача ихтиёрий равишда тўланган бўлса-да, давлат солиқ хизмати органи 21492,4 минг сўм молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик судига ариза берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, асосли равишда «AGROBANK» ОАТБга 14512400 сўм пеня қўллаган, қолган 6980,0 минг сўм пеня судгача ихтиёрий равишда тўланганлиги сабабли даъвонинг ушбу қисмини рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкнинг важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг талаблари банк филиалида бузилганлиги ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2008 йил 22 октябрдаги ҳукми билан АТ «Пахтабанк» Музработ филиали мутахассиси А.В.нинг жиноий қилмишлари ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят ишлари бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан низо тўғри ҳал этилган бўлса-да, аммо ишни кўриш натижаларига қараб давлат божини ундиришда хатога йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси 328-моддасининг 2-бандига, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 91-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ, хўжалик судларига берилган даъво аризаларидан давлат божи ундирилади. Солиқ кодекси 326-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, давлат божининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат божи ставкалари» 2-бандининг «б» кичик бандида мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» 2008 йил 22 октябрдаги ПФ-4042-сон Фармонининг 2-бандига асосан 2008 йилнинг 16 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 28040 сўм миқдорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга қарамасдан, биринчи инстанция суди банкдан ариза билан хўжалик судига мурожаат қилинган пайт (2009 йил 4 май)да белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори (28040 сўм)ни ҳисобга олган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари — 280400 сўм ўрнига 376800 сўм давлат божи ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатга эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган ва ўзи ҳам худди шундай хатога йўл қўйиб, олдиндан тўланган 72562 сўм давлат божини ҳисобга олган ҳолда банкдан қўшимча равишда 67638 сўм ўрнига 115838 сўм давлат божи ундирган. Ваҳоланки, давлат божини ундириш масалалари тўғрисида Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида» 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарорининг 10 ва 11-бандларида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларининг давлат божи қисмини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд буйруғи бекор қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи томонидан банкнинг мол-мулки ҳисобидан 21471750 сўм 48 тийин солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилинмаганлиги учун ушбу талаб кўрилмаган. Шу сабабли, Музработ туман давлат солиқ инспекциясига бундай даъво билан хўжалик судига алоҳида мурожаат қилиш ҳуқуқи ва бу низонинг умумий тартибда кўрилиши тушунтирилади. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарори 21-бандининг еттинчи қисмида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 72000 сўм давлат божи ҳисобга олиниб, банкдан 68200 сўм давлат божи, 5000 сўм почта харажатлари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2009 йил 2 декабрдаги ҳал қилув қарорининг «AGROBANK» ОАТБдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган давлат божи миқдорини 376800 сўмдан 280400 сўмга апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 27 январдаги қарорининг «AGROBANK» ОАТБдан республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилган давлат божи миқдорини 115838 сўмдан 67638 сўмга ўзгартиришни, суд қарорларининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 30 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0902/3880, 19-0805/17486-сон