25.08.2010 йилдаги 18-1002/6702-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 25.08.2010 йилдаги 18-1002/6702-сон
Кучга кириш санаси
25.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Lik-Asia-Plus» қўшма корхонаси хўжалик судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «Temur Chin» МЧЖни банкрот деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2010 йил 22 мартдаги ажрими билан ариза қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 26 майдаги қарори билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш масаласи қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Lik-Asia-Plus» қўшма корхонаси (қарз берувчи) билан «Temur Chin» МЧЖ (қарз олувчи) ўртасида 2008 йил 4 декабрда рақамсиз молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарз шартномаси тузилган. Унга кўра, «Lik-Asia-Plus» қўшма корхонаси «Temur Chin» МЧЖга фоизсиз 300000000 сўм миқдорида молиявий ёрдам кўрсатиш, «Temur Chin» МЧЖ эса олинган маблағни 2009 йил 1 майда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Lik-Asia-Plus» қўшма корхонаси «Temur Chin» МЧЖ томонидан шартномавий мажбурият лозим даражада бажарилмаганлиги ва шартномада кўрсатилган муддат ичида 170000000 сўм қарз ўз вақтида қайтарилмаганлигини асос қилиб, уни банкрот деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага асос қилиб, МЧЖ бош ҳисобчиси томонидан имзоланган таққослаш далолатномаларини илова қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 39-моддасининг иккинчи қисмида кредиторнинг қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризасида кредитор талаблари асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати кўрсатилиши кераклиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати аризага илова қилинган ҳужжатларни кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далил сифатида қабул қилиш мумкин эмас деб ҳисоблайди. Чунки, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига кўра, пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари раҳбар ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбар имзолаш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг иккита рўйхатини тасдиқлайди. Биринчи рўйхатга раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи, иккинчисига бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг имзоси бўлмаган ҳужжатлар ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма корхона таққослаш далолатномаси қарздор томонидан юқоридаги ҳуқуқ нормасига риоя этилган ҳолда имзоланганлигини тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Бу эса, қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги ариза томонидан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 112-моддасининг 4, 5-бандларида назарда тутилган талабларга риоя қилинмасдан тақдим этилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган қонун нормасига таянган ҳолда асосли равишда аризани қайтарган. Апелляция инстанцияси суди ажримни ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ почта харажатларини «Lik-Asia-Plus» қўшма корхонаси зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-1002/6702-сон