22.12.2009 йилдаги 13-0901/9685-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 22.12.2009 йилдаги 13-0901/9685-сон
Кучга кириш санаси
22.12.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига мурожаат қилиб, ОАТБ «AGROBANK» Мирзачўл туман бўлимидан 2551561 сўм, банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида — 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 31 июлдаги ажрими билан ОАТБ «AGROBANK» ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 25 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. ОАТБ «AGROBANK» ва унинг Жиззах вилоят бошқармаси, Мирзачўл туман бўлимидан солидар тартибда 2551561 сўм ва 5500 сўм почта харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган. Шунингдек, ОАТБ «AGROBANK» Жиззах вилоят бошқармасига хусусий ажрим юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 16 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси ва ОАТБ «AGROBANK» Мирзачўл туман бўлими ўртасида 2006 йил 4 январда 01-сонли банк ҳисобварағи шартномаси имзоланган. Шартномага кўра банк корхонадан 2006 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,05 фоизи миқдорида ва 2007 йилдаги ҳисоб-тўлов операциялари учун тўлов суммасининг 0,02 фоизи миқдорида хизмат ҳақи олиши белгиланган. Банк 2006-2007 йилларда ўтказилган операциялар учун 1168542 сўм хизмат ҳақи олиши лозим бўлса-да, 3721103 сўм ушлаб қолган. Натижада банк корхонадан 2551561 сўмни асоссиз ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли даъвогар ўзининг шартнома олдидаги қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқлари бузилган деб ҳисоблаб, хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 773-моддасининг иккинчи қисмига асосан, банк мижознинг пул маблағларидан қай тарзда фойдаланишни белгилашга ва назорат қилишга ҳамда унинг пул маблағларини ўз хоҳишига кўра тасарруф этиш ҳуқуқларига қонунда ёки банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилмаган бошқа чеклашларни белгилашга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекс 777-моддасида агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк қонунда, қонунга мувофиқ белгилаб қўйилган банк қоидаларида ва банк амалиётида қўлланадиган иш муомаласи одатларида ушбу турдаги ҳисобварақлар учун белгилаб қўйилган операцияларни амалга ошириш йўли билан ҳисобвараққа келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиши ва киритиб қўйиши ҳамда мижознинг пул маблағларини қўлга бериш ҳақидаги топшириқларини бажариши шартлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатда банк томонидан шартнома шартлари асоссиз равишда бузилган. ОАТБ «AGROBANK» Жиззах вилоят бошқармасининг 2008 йил 3 октябрдаги маълумотномасида банк бўлими томонидан «ISTIQLOL UMIDLARI» хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонасининг 2006-2007 йиллар давомида амалга оширган операцияларидан ортиқча банк хизмати ундирилганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогар банк устав капиталининг 0,1 фози миқдорида жарима ва нотўғри тўланган сумманинг 10 фоизи миқдорида — 255156 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасининг 5.1-бандида мижозга ҳисобварағ очиш асоссиз равишда кечиктирилганда ёки рад этилганда, шу жумладан қонунчилик меъёрларида белгиланмаган ҳужжатлар талаб қилинганда банк мижозга қонунчиликда белгиланган банк устав сармоясининг минимал миқдорининг 0,05 фоиз миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Аммо, даъвогар томонидан шартноманинг мазкур банди талаби бузилганлиги ҳужжатлар асосида исботлаб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, даъво талабининг асоссиз ундирилган 2551561 сўмнинг 10 фоизи миқдорда пеня ундириш талаби ҳам асослантирилмаган ва уни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, даъвони қисман қаноатлантирган. Ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосалар иш ҳолатларига мувофиқ келади. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 22 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-0901/9685-сон