01.11.2010 йилдаги 21-1003/907-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 01.11.2010 йилдаги 21-1003/907-сон
Кучга кириш санаси
01.11.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юк жўнатувчи юкни тақдим этмаганлиги ёки берилган транспорт воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги учун транспорт уставлари ва кодекслари, шунингдек тарафларнинг келишувлари билан белгиланган тарзда жавобгар бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — Бухоро минтақавий темир йўл узели даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар — «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамиятидан 66435195 сўм жарима ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг 2010 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2010 йил 17 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2010 йил 2 июлдаги қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 29 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида жавобгар 2009 йилнинг октябрь ойида 77350 тонна юк ташиш режасини олиб, вагонларга буюртма берганлигини, аммо ушбу режани бажармасдан 57607 тонна юк вагонларга ортилиб, 19743 тонна юк ортилмаганлиги сабабли даъвогар ортилмаган юк миқдоридан келиб чиқиб, жавобгардан 66435195 сўм жарима ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2007 йил 28 февралда тарафлар ўртасида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙКга қарашли «Бинокор» станциясидаги темир йўл тармоғидан фойдаланиш ҳақида 1266-сонли шартнома имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАТЙК ва «Турон қурилиш материаллари» шуъба корхонаси ўртасида тузилган юк ташиш режасига кўра жавобгар 2009 йилнинг октябрь ойида жами 238940 тонна миқдордаги юк ташиш режасини олган. Ушбу режага асосан 2009 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида 1190 та вагонда 77350 тонна юк ташиш кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил октябрь ойи учун юк ташиш режасининг бажарилиши юзасидан тузилган ҳисоб (учетная) карточкасидан кўринишича, ҳар кунига 7735 тонна, жами эса 10 кунга 77350 тонна ташилиши режалаштирилган бўлса-да, жами юкланган юк миқдори 57607 тоннани ташкил қилган. Ҳисоб карточкада вагонларга ортилмаганлигининг сабаби юкнинг мавжуд эмаслиги деб кўрсатилган, мазкур ҳолат ҳар иккала тарафнинг имзолари билан тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар баён қилинган ҳолатлардан келиб чиқиб 19743 тонна юк ташилмаганлиги сабабли ҳар бир тонна юкланмаган юк учун энг кам иш ҳақининг 0,1 фоизи миқдорида (19743 Х 3365) 66435195 сўм жарима ҳисоблаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гарчи юк ташиш режаси «Турон қурилиш материаллари» шуъба корхонаси томонидан берилган бўлса-да, юк ташиш режасида юк жўнатувчи сифатида «Қизилқумцемент» ОАЖ қайд этилган. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси раисининг 2010 йил 24 майдаги ЭА-01/03-1074-сонли хатига қараганда, компания тизимига кирувчи барча корхоналар номидан темир йўл транспорти бўйича ишларни ташкиллаштириш «Турон қурилиш материаллари» шуъба корхонаси зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 719-моддасида ташувчи юк ташиш учун транспорт воситаларини қабул қилинган талабнома (буюртма)га ёки бошқа ташиш шартномасига мувофиқ бермаганлиги учун, жўнатувчи эса юкни тақдим этмаганлиги ёки берилган транспорт воситаларидан бошқа сабабларга кўра фойдаланмаганлиги учун транспорт уставлари ва кодекслари, шунингдек тарафларнинг келишувлари билан белгиланган тарзда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 59-моддасига мувофиқ, ишнинг ҳолатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлса, бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган 332175 сўм давлат божи ва 5000 сўм почта харажатларини инобатга олишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-1003/907-сон