08.11.2010 йилдаги 14-1002/9952(1)-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 08.11.2010 йилдаги 14-1002/9952(1)-сон
Кучга кириш санаси
08.11.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пайариқ туман ҳокимлиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Орзу» фермер хўжалигига нисбатан ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ҳисобидаги ер майдонларини туман ҳокимлигига қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинган, фермер хўжалиги ҳисобида бўлган ер майдонларини тўлиқ туман ҳокимлигига қайтариш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини қисман бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Пайариқ туман ҳокимининг 2010 йил 12 мартдаги 263-к-сонли қарорига асосан «Орзу» фермер хўжалигига 135,7 гектар ер ажратилган. Пайариқ туман ҳокимлиги ва «Орзу» фермер хўжалиги ўртасида 2010 йил 25 апрелда 91-сонли ер ижараси шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар — «Орзу» фермер хўжалиги раҳбари фермер хўжалигига тегишли 261-контурдаги 0,10 гектар ер майдонида туман ҳокимининг қарорисиз яшаш учун уй-жой қуриб олган. Бу ҳақда бир неча маротаба оғзаки ва 2010 йил 12 июндаги 01-31-352-сонли хат билан фермер хўжалиги томонидан ер майдони мақсадсиз фойдаланилаётганлиги, 394-контурдаги пахта майдонини бегона ўтлар босиб кетганлиги, культивация ишлари олиб борилмаганлиги, шунингдек 261-контурдаги ер майдонининг 0,10 гектарига ноқонуний равишда уй-жой қуриб олинганлиги, ушбу ҳаракатлар қонунга зид бўлганлиги боис фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдони туман ҳокимлигига қайтарилиши тўғрисида жавобгар ёзма равишда огоҳлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан ер майдонидан мақсадсиз фойдаланилганлиги, яъни 394-контурдаги пахта майдонлари қаровсиз қолганлиги, агротехник тадбирлар амалга оширилмаганлиги, 261-контурдаги 0,10 гектар ер майдонига ноқонуний равишда, ҳеч бир тегишли ҳужжатларсиз яшаш учун шахсий уй-жой қуриб олинганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги томонидан ер майдонида уй-жой қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатлар ва туман статистика бўлимидан мунтазам равишда йиллик пахта ва Қалла режаларининг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган ер участкасини ижарага бериш шартномаси 17-бандининг учинчи хатбошисида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда, шу жумладан давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномасида назарда тутилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига кўра, ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 385-моддасининг иккинчи қисмига асосан шартнома бекор қилинганда тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 8 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-1002/9952(1)-сон