26.07.2010 йилдаги 17-1007/2189-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.07.2010 йилдаги 17-1007/2189-сон
Кучга кириш санаси
26.07.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ҳақидаги тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чинобод қурилиш касб-ҳунар коллежи (бундан буён матнда — Касб-ҳунар коллежи) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Чинобод агротех» МЧЖ шаклидаги машина-трактор парки (бундан буён матнда — «Чинобод агротех» МТП)дан 313551 сўм асосий қарз ва ундан фойдаланганлик учун банк фоизини ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, Касб-ҳунар коллежи фойдасига «Чинобод агротех» МТПдан 313551 сўм асосий қарз ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Касб-ҳунар коллежи 2007 йил 5 сентябрдаги 21-сонли тўлов топшириқномаси билан автомашина сотиб олиш мақсадида «Чинобод агротех» МТП ҳисобига 313551 сўм ўтказиб берган. Аммо, тарафлар ўртасида автомашина олди-сотдиси тўғрисида ёзма тарзда шартнома тузилмаган. «Чинобод агротех» МТП томонидан автомашина берилмаганлиги сабабли Касб-ҳунар коллежи судга мурожаат қилиб, пул маблағини қайтариб ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни судда кўриш жараёнида тарафлар ўртасида келишув битими тузилиб, унга кўра шартнома тузилган деб ҳисобланиши ва қарздорлик эвазига «Чинобод агротех» МТПга тегишли ГАЗ-5204 русумли автомашинани даъвогарга бериши, даъвогар эса уни қабул қилиб олиши, асосий қарз, банк фоизи ҳамда суд харажатларини ундиришдан воз кечиши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чинобод агротех» МТПнинг 2007 йил 5 августдаги 6-сонли йиғилиш қарорининг 10-қисмида МТП балансидаги ГАЗ-5204 русумли давлат рақами 17 АF 910 бўлган автотранспорт давлат нотариал идораси томонидан сотилиши ва расмийлаштирилиши қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 40-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, агар даъвогарнинг даъводан воз кечиши, жавобгарнинг даъвони тан олиши ҳақидаги тарафларнинг келишув битими қонун ҳужжатларига хилоф бўлса ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатини бузса, хўжалик суди даъводан воз кечишни, даъвони тан олишни қабул қилмайди, келишув битимини тасдиқламайди. Бундай ҳолларда хўжалик суди ишни мазмунан кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон шаҳар «IKKI MX» МЧЖ томонидан 2007 йил 2 августда тузилган ҳисоботда «Чинобод агротех» МТПга қарашли ГАЗ-5204 русумли давлат белгиси 17 АF 910 ҳамда Т-28х4 русумли давлат белгиси 08-11 АЖ транспорт воситаларининг жами аниқланган тугатиш қиймати 671 895 сўм миқдорида тавсия этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган келишув битимидаги автомашина 313551 сўмга баҳоланган. Келишув битимини тузишда автотранспорт воситасининг ҳозирги кундаги бозор баҳоси аниқланмаган. Автотранспорт воситасининг 313551 сўмга даъвогарга берилиши жавобгар ва унинг таъсисчилари манфаатларини бузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган ушбу келишув битимини тасдиқламасдан, ишни мазмунан муҳокама этиб, тарафлар ўртасида ёзма шаклда шартнома тузилмаганлиги, иш бўйича даъвогар бўлган Касб-ҳунар коллежи пул маблағини жавобгарга асоссиз ўтказиб берганлиги сабабли тўлов топшириқномаси асосида ўтказилган 313551 сўм пул маблағини даъвогарга ундириб, асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди эса, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириб, тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари тўланганлиги инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-1007/2189-сон