02.08.2010 йилдаги 10-0917/16126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 02.08.2010 йилдаги 10-0917/16126-сон
Кучга кириш санаси
02.08.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Деҳқонсавдо» ташқи савдо бирлашмасидан 40177177,89 сўм зарар ва 2008888,90 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 40177777,89 сўм зарар ва 408978 сўм суд харажати ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, 2008 йил 12 августда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Деҳқонсавдо» ташқи савдо бирлашмаси ўртасида Польша давлатидан 100 (юз) бош йирик шохли наслли қорамолларнинг ҳар бирини 2350 евродан, жами — 235000 еврога олиб келиб бериш тўғрисида 04-сонли комиссия шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартноманинг 4.1-бандига кўра 2008 йил 8 сентябрдаги 3066-сонли тўлов топшириқномаси билан белгиланган 502222218,45 сўм тўловлар даъвогар — «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси томонидан жавобгар — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Деҳқонсавдо» ташқи савдо бирлашмасининг ҳисоб рақамига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан шартномада кўрсатилган 100 бош йирик шохли наслли қорамоллар ўрнига жами 92 бош йирик шохли наслли қорамоллар топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Деҳқонсавдо» ташқи савдо бирлашмаси томонидан олиб келинган қорамоллардан карантин вақтига етиб келмасдан олдин, йўлда 1 бош қорамол мажбурий сўйилган ва карантин даврида 7 бош қорамол Сурхондарё вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси вилоят ветеринария лабораториясининг 2008 йил 24 ноябрдаги 55-сонли, 2008 йил 25 ноябрдаги 56-сонли, 2008 йил 28 ноябрдаги 57 ва 58-сонли, 2008 йил 2 декабрдаги 59-сонли, 2008 йил 10 декабрдаги 60-сонли, 2008 йил 13 декабрдаги 61-сонли экспертиза хулосаларига ва тузилган далолатномаларга кўра «ташиш даврида транспортда олган жароҳатлари» оқибатида мажбуран сўйилган. Гўштнинг истеъмолга яроқли қисми сотилган ва сотувдан тушган пуллар жавобгарга кирим қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Карантин муддати тугагандан кейин 92 бош қорамол қабул қилинганлигига ва бу ҳақда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилишига қарамасдан, 2008 йил 18 ноябрдаги 11/11-сонли ҳисоб-фактура ва 2008 йил 11 декабрда қорамолларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилган. Мазкур далолатномада «Наврўз наслчилик» хўжалиги ферма мудири ҳақиқатда 92 бош қорамолни қабул қилганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаган, чунки қорамолларнинг бир қисми транспортда ташиш даврида жароҳат олган ва натижада 8 бош қорамол мажбуран сўйилган. Оқибатда расмий ҳужжатлар билан ҳақиқатда бор молларни қабул қилиш далолатномаси солиштирилганда даъвогарга шартнома бўйича етказиб берилмаган 8 бош йирик шохли наслли қорамол суммаси — 40177777,89 сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга асосан, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Деҳқонсавдо» ташқи савдо бирлашмаси томонидан тўланганлиги ҳисобга олиниб, унинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 2 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0917/16126-сон