24.06.2009 йилдаги 14-0706/13630-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 24.06.2009 йилдаги 14-0706/13630-сон
Кучга кириш санаси
24.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ишни мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахсларнинг бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, бу ҳол ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Mirzo Ulugbek» МЧЖ жавобгар — «Mehr Grand Star» МЧЖ ва қўшимча жавобгарлар — «Дўстлик» МЧЖ ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус «Умаров А.Ш.»га нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2007 йил 16 мартдаги 3370-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни, тарафларга шартнома бўйича олинган нарсаларни қайтариш йўли билан шартноманинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 19 мартдаги ҳал қилув қарори билан 2007 йил 16 мартдаги 3370-сонли шартнома ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, хусусий ажрим асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддасининг биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 1 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 8 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 14 январдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 8 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, биринчи инстанция судининг 2009 йил 5 мартдаги ажрими билан ишни кўриш 2009 йил 12 мартга қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 168-моддасининг 5-бандида хўжалик суди ишни апелляция инстанциясида кўргач, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ушбу Кодекс 170-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, жумладан суд ишни ишда иштирок этувчи, мажлис жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрган бўлса, ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан 2009 йил 12 мартда суд мажлиси ўтказилиб, 2009 йил 13 март куни ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бироқ, 2009 йил 12 ва 13 мартда қўшимча жавобгар — хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус А.Ш. Умаров ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган ҳамда унинг суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар иш ҳужжатларида мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг қарори асослантирилган ҳамда қонуний қабул қилинган деб ҳисоблаб, уни ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ тўланган давлат божи харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-0706/13630-сон