Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитасининг қарорини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 1999 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисобот маъқуллансин ва у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи сессияси муҳокамасига киритилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Давлат бюджетининг даромад қисми 1999 йилда 100,3 фоиз этиб бажарилди, харажат қисми 98,7 фоизни ташкил этди, унинг тақчиллиги эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлаган кўрсаткичлардан ошгани йўқ.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 12 май,
58-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 185-модда)