19.04.2010 йилдаги 14-0907/16041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.04.2010 йилдаги 14-0907/16041-сон
Кучга кириш санаси
19.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти қайтарилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]

«AGERES STAR» МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «2-сон МКК» МЧЖдан 292880981 сўм асосий қарз ва 212000000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «AGERES STAR» МЧЖ фойдасига «2-сон МКК» МЧЖдан 292880981 сўм асосий қарз ва 21200000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.

Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2009 йил 24 декабрдаги қарорига асосан «2-сон МКК» МЧЖ директори маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2010 йил 25 январдаги ажрими билан апелляция шикояти қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «SIFATLI YOL QURILISH» МЧЖ билан «2-сон МКК» МЧЖ ўртасида 2007 йил 16 июлда 12-сонли, 2007 йил 17 июлда 11-сонли ва 2007 йил 10 сентябрда 14-сонли пудрат шартномалари тузилган. Уларга кўра, «2-сон МКК» МЧЖ («Пудратчи») «SIFATLI YOL QURILISH» МЧЖ («Буюртмачи»га) таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариб беришни, «SIFATLI YOL QURILISH» МЧЖ эса бажарилган ишларни қибул қилиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 8 майда «SIFATLI YOL QURILISH» МЧЖнинг номи «AGERES STAR» МЧЖ деб ўзгартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 24 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «AGERES STAR» МЧЖ фойдасига «2-сон МКК» МЧЖдан 292880981 сўм асосий қарз ва 21200000 сўм пеня ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳал қилув қарори устидан «2-сон МКК» МЧЖ апелляция шикояти билан мурожаат этиб, апелляция шикояти беришда тўланиши шарт бўлган давлат божини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 1-бандига асосан кечиктириш ҳақида илтимос қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2010 йил 25 январдаги ажрими билан апелляция шикояти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 1-банди 2010 йилдан ўз кучини йўқотганлиги сабабли қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 162-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти судья томонидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ажримни ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-0907/16041-сон