26.04.2010 йилдаги 22-0904/12452-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 26.04.2010 йилдаги 22-0904/12452-сон
Кучга кириш санаси
26.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Фарҳод гилами» фермер хўжалигига нисбатан 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда тузилган 109-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти бошқармаси билан «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ўртасида 2005 йил 12 сентябрда 109-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномага мувофиқ, давлат мулки бўлган «Хивакиновидео» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиш бўйича олди-сотди келишуви, кейинчалик «Хусусийлаштириш объекти», деб аталиб, уни Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси «Фарҳод гилами» фермер хўжалигига 2005 йил 8 июндаги 129-Б-сонли буйруқ билан савдога чиқарган ва 2005 йил августда ўтказилган марказлаштирилган электрон биржасининг 091-сонли баённомасига асосан сотилишини расмийлаштириши, сотиб олувчи ушбу шартнома шартлари асосида хусусийлаштириш объектининг сотилиш қийматини, яъни 3460000 сўмни тўлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарҳод гилами» фермер хўжалиги ушбу шартномага мувофиқ «Хивакиновидео» масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 25 фоиз давлат улушини сотиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2-бўлими «в» кичик бандига кўра «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги хусусийлаштириш объектида «Хивакиновидео» масъулияти чекланган жамиятининг ўн йилгача фаолият йўналишини ўзгартирмаган ҳолда, яъни киновидео хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартноманинг 4.2-бандида сотиб олувчи ушбу шартнома шартини бажармаган тақдирда, сотувчи сотиб олувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартноманинг бекор бўлиши сабабларини кўрсатган ҳолда уни бекор қилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасига кўра, шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби oлганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар жавобгарга киновидео фаолиятини тиклашни, акс ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилиши тўғрисида 2009 йил 26 июндаги 01/08-093-сонли огоҳлантириш хатини юборган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, «Фарҳод гилами» фермер хўжалиги томонидан ушбу огоҳлантириш хати эътиборсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Давлат мулки қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига Хоразм вилоят прокуратурасининг 2009 йил 3 июлдаги тақдимномаси киритилган бўлиб, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги вилоят ҳудудий бўлимига қарашли бўлган бино ва иншоотларнинг давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилиши ҳамда фаолиятнинг қонунийлиги юзасидан агентлик ва бошқарма мутахассислари иштирокида текшириш ўтказилганида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-0904/12452-сон