Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳар тарафлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида ҳарбий ва ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳар тарафлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 11 февраль,
38-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 72-модда)