29.04.2015 йилдаги 15-1407/16654-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 29.04.2015 йилдаги 15-1407/16654-сон
Кучга кириш санаси
29.04.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда — Палата) ДАТ «Асака» банк Сирдарё вилоят филиали (бундан буён матнда — Филиал) манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Шўрсув олтингугурт кимё» МЧЖ (бундан буён матнда — МЧЖ)дан 220 000 000 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, Палата даъво талабини ўзгартириб, МЧЖдан 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2014 йил 1 декабрдаги ажрими билан иш бўйича ДАТ «Асака» банк (бундан буён матнда — Банк) даъвогар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2014 йил 16 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. МЧЖдан Банк фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2015 йил 20 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ кассация тартибида шикоят билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлиги, Филиал ва МЧЖ ўртасида тузилган кўчмас мулкни олди-сотди шартномасига асосан 200 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилганлиги, қолган 250 000 000 сўмлик тўлов эса МЧЖга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилмаганлиги, Филиал томонидан олди-сотди шартномасида кўрсатилган бино-иншоотларининг айримлари МЧЖга топширилмаганлиги, 2011 йил 22 октябрда бино иншоотларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланган бўлсада, бино-иншоотларга киришнинг имкони бўлмаганлиги, апелляция инстанцияси суди эса ушбу ҳолатларни инобатга олмасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирганлиги баён этилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖ Сирдарё минтақавий филиалида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ташкиллаштирилган кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлари савдоларининг натижасида тузилган 11-сонли савдо баённомасига асосан Филиал ва МЧЖ ўртасида 2011 йил 21 октябрда 11-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, Филиал ўзига тегишли бўлган, шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, умумий ер майдони 4,87 га., бино-иншоотлар жойлашган ер майдони 5461,39 кв.м. бўлган «Б» саноат ҳудудида жойлашган, А-литер маъмурий бино, Б-литер ошхона биноси, В-литер ошхона биноси, Г-литер трансформатор биноси, Д-литер ёғоч биноси, Е-литер арматура цехи, Ж-литер гараж биноси, З-литер омбор биносини МЧЖга топшириш, МЧЖ эса шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-иловага мувофиқ, 450 000 000 сўмнинг 10 000 000 сўмини шартнома имзоланган кундан бошлаб ўн кун ичида, қолган тўловни эса белгиланган жадвал асосида уч йил мобайнида, 2014 йилнинг 20 октябрига қадар тўлаш ва уларни қабул қилиб олиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида 2011 йил 22 октябрда имзоланган «Объектни топшириш ва қабул қилиш» далолатномасига кўра, Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, умумий ер майдони 4,87 га., бино-иншоотлар жойлашган ер майдони 5461,39 кв.м. бўлган «Б» саноат ҳудудида жойлашган, 803,67 кв. м. майдонни эгаллаган 34 хонадан иборат 2 қаватли маъмурий бино, 452,93 кв. м. майдонни эгаллаган 5 хонадан иборат ошхона, 241,60 кв.м. майдонни эгаллаган 3 хонадан иборат ошхона, 32,95 кв. м. майдонни эгаллаган 1 хонадан иборат трансформатор биноси, 834,24 кв. м. майдонни эгаллаган 4 хонадан иборат ёғоч цехи, 576,0 кв.м. майдонни эгаллаган 2 хонадан иборат арматура цехи, 1656,0 кв. м. майдонни эгаллаган 6 хонадан иборат гараж, 864,0 кв. м. майдонни эгаллаган 5 хонадан иборат омборхона биноси (бундан буён матнда — Кўчмас мулк) Филиал томонидан МЧЖга топширилган, МЧЖ эса ушбу Кўчмас мулкларни қабул қилиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, мазкур далолатномада, Кўчмас мулкни топширишда МЧЖнинг Филиалга, Филиалнинг МЧЖга ҳеч қандай эътирозлари мавжуд эмаслиги, лекин Кўчмас мулкнинг собиқ эгаси «Хумо» МЧЖ томонидан Филиал ва МЧЖга нисбатан эътирозлари мавжудлиги сабабли маъмурий органлар орқали ҳал этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ томонидан Кўчмас мулк учун 200 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилиб, қолган 250 000 000 сўмлик тўлов бугунги кунга қадар амалга оширилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалнинг Кўчмас мулк учун тўловни амалга ошириш ҳақидаги талабаномалари МЧЖ томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 8.3-бандида МЧЖ томонидан шартноманинг 3.2-бандида белгиланган тартибда тўлов амалга оширилмаган ёки кечиктирилган тақдирда, тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,05 фоиз, бироқ, кечиктирилган тўлов суммасининг 5 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлаши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда — ФК)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу боис, биринчи инстанция суди қайд этилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш, МЧЖдан Банк фойдасига 250 000 000 сўм асосий қарз, 11 825 000 сўм пеня ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 186-моддасига кўра хўжалик суди ишни кассация инстанциясида кўрганида моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судида тўғри қўлланилганлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўришда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 1 309 125 сўм давлат божи ва 7000 сўм почта харажатини МЧЖ зиммасига юклашни, ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 30.000 сўм суд ҳаражатини унинг зиммасига юклашни лозим топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-1407/16654-сон