Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг:
1994 йил 27 октябрда қабул қилинган «Вилоятга бўйсунувчи Китоб, Косон ва Муборак шаҳарларини туманга бўйсунувчи шаҳарлар туркумига ўтказиш тўғрисида»ги;
1994 йил 23 декабрда қабул қилинган «Задарё туманининг номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарорлари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 24 февраль,
26-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 33-модда)