21.10.2008 йилдаги 19-0709-12824-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 21.10.2008 йилдаги 19-0709-12824-сон
Кучга кириш санаси
21.10.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Денов қурилиш» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, 15119397 сўм асоссиз олинган даромадни ундиришни, асоссиз даромаднинг 20 фоизи миқдорида — 3023879 сўм ҳамда энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида — 1863000 сўм жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 22 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 23 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 5 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 6 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш, кассация протестида эса суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2006 йил 29 декабрдаги 4/1-Г-сон қарори билан тасдиқланган режа-жадвалига ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2007 йил 20 августдаги 86-А/Ф-сон буйруғига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобидан қурилаётган бино ва иншоотларда шартномавий-жорий нархларнинг кўлланилиши юзасидан «Денов қурилиш» масъулияти чекланган жамиятида текшириш ўтказилган. Текширишда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича жамият томонидан 15119397 сўмлик ноқонуний даромад олинганлиги аниқланган ва бу ҳақда 2007 йил 30 августда далолатнома тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда аниқланган ҳолатлар юзасидан 2007 йил 13 сентябрда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 03-2/34-сонли қарори қабул қилиниб, жамият томонидан бажарилган қурилиш-монтаж ишлари бўйича 15 119 397 сўмлик ноқонуний даромад олинганлиги тасдиқланиб, жамиятга ушбу маблағларни тегишли ҳисобварақларга қайтариш тўғрисида кўрсатма берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Денов қурилиш» масъулияти чекланган жамияти эса ушбу пул маблағларини қайтармасдан келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли даъвогар жамият ҳисобидан 15119397 сўм асоссиз даромадни ундиришни ҳамда жамиятга 3023879 сўм ва энг кам иш ҳақининг юз баравари — 1863000 сўм жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди буюртмачи Сурхондарё вилоят Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси асоссиз олинган пул маблағларини қайтариш ҳақида даъво бермаганлигини асос қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, мактаб ва касб-ҳунар коллежлари қурилиши давлат бюджетидан молиялаштирилган, шу сабабли қурилишда тежалган маблағлар бюджетга қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 31 мартдаги 165-сонли қарори билан тасдиқланган «Нархлар (тарифлар)ни шакллантириш ва уларнинг қўлланишини назорат қилиш» Тартибининг 22-бандига кўра ушбу Тартибни бузиш натижасида олинган маблағлар (маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг декларация қилинмаган нархини қўллашдан олинган тафовутдан ташқари) истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартибнинг 28-бандида ушбу Тартибнинг бузилганлигини мустақил равишда аниқлаган ва бунинг натижасида ортиқча сумма олган хўжалик юритувчи субъект уларни истеъмолчиларга қайтарилиши ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Молия вазирлигининг бюджетидан ташқари «Нархларни бошқариш жамғармаси» ҳисоб рақамига ёки тегишли бюджетга ўтказилиши, бу ҳолда жарима қўлланилиши, ушбу Тартибнинг бузилганлиги монополияга қарши орган томонидан аниқланган тақдирда 10 фоиздан 20 фоизгача миқдорда жарима қўлланиши, худди шундай бузилиш жарима қўллангандан кейин бир йил мобайнида такроран аниқланган тақдирда ушбу Тартибнинг 22-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ қайтариладиган (олиб қўйиладиган) сумманинг 20 фоизидан 50 фоизигача миқдорда жарима қўлланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 18-моддасининг биринчи қисмига асосан монополияга қарши қонун ҳужжатлари бузилишларини тугатиш, дастлабки ҳолатни тиклаш, шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик ёки ўз вақтида бажармаганлик учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва юридик шахс бўлган хўжалик юритувчи субъектларга — энг кам иш ҳақининг етмиш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима қўлланилади. Аммо амалдаги қонун ҳужжатларида асоссиз ундирилган пул маблағларини қайтариш ҳақидаги кўрсатмани бажармаганлик учун жарима қўллаш ҳақида нормалар мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун даъвогарнинг жавобгарга энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима қўллаш ҳақидаги талаби рад этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, жавобгардан асоссиз олинган даромадни ундириш ҳамда унга асоссиз олинган даромаднинг 10 фоизи миқдорида жарима қўллаш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш билан боғлиқ 674 988 сўм давлат божи «Денов қурилиш» масъулияти чекланган жамияти зиммасига юкланади. Ишни кўриш учун тўланган 17 500 сўм почта харажатлари «Денов қурилиш» масъулияти чекланган жамиятидан Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0709-12824-сон