07.04.2009 йилдаги 11-0829/24226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 07.04.2009 йилдаги 11-0829/24226-сон
Кучга кириш санаси
07.04.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солинади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хўжалик судига мурожаат қилиб, «4-сон кўчма механизациялашган колонна» шўъба корхонасига 78209396 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2008 йил 3 январдаги 2/1-Г-сон режа-жадвали, Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг 2008 йил 2 октябрдаги 108-сон, 2008 йил 24 октябрдаги 113-сон буйруқлари ва текшириш дастурига асосан «4-сон кўчма механизациялашган колонна» шуъба корхонасида Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда корхона мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган 78209396 сўмлик қурилиш молларини сертификатланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотиб олиб, қурилишда ишлатганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг ҳисобланган молиявий жаримани ихтиёрий тўлаш ҳақида 2008 йил 3 ноябрдаги 30-сон талабномаси жавобгар томонидан бажарилмагач, даъвогар «4-сон кўчма механизациялашган колонна» шўъба корхонасига молиявий санкция қўллашни хўжалик судидан сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони тўғри рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддасининг иккинчи қисмида мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган, аммо сертификатланмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчига (тадбиркорга) реализация қилинган маҳсулот қиймати миқдорида жарима солиниши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, «4-сон кўчма механизациялашган колонна» шўъба корхонаси 78209396 сўмлик қурилиш молларини ишлаб чиқармаган ва реализация қилмаган, балки сотиб олиб, ўзи қурилишда ишлатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига кўра ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотлар сертификатланади. «4-сон кўчма механизациялашган колонна» шўъба корхонаси қурилиш молларини ишлаб чиқармаган ва чет элдан олиб келмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0829/24226-сон