03.08.2009 йилдаги 18-0807/20162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 03.08.2009 йилдаги 18-0807/20162-сон
Кучга кириш санаси
03.08.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси «Саноатқурилишресурс» МЧЖ манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компаниясидан 118750000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво талаби рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисидаги янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Қашқадарёсаноатқурилишматериал» унитар корхонаси ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси ўртасида 2007 йил 20 октябрда ҳамда 2007 йил 24 сентябрда рақамсиз «қарздан бошқа шахс фойдасига воз кечиш» шартномалари тузилган. Шартнома шартларига кўра, «Қашқадарёсаноатқурилишматериал» унитар корхонаси ўзининг Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компаниясидан бўлган 118750000 сўм дебиторлик қарзини талаб қилиш ҳуқуқини «Саноатқурилишресурс» МЧЖга ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми 2003 йил 28 февралдаги 110-сонли қарорининг 4-бандига кўра, агар талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим аниқ кўрсатилмаган бўлса, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномаси тузилмаган деб ҳисобланиши лозимлиги белгиланган бўлиб, тарафлар ўртасида тузилган «қарздан бошқа шахс фойдасига воз кечиш» шартномасида воз кечилаётган ҳуқуқни келтириб чиқарувчи битим кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунга кўра, биринчи инстанция суди томонидан даъво талаби рад этилиб тўғри хулосага келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, ишни кассация тартибида кўриш билан боғлиқ почта харажати Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0807/20162-сон