06.07.2009 йилдаги 11-0809/24005-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 06.07.2009 йилдаги 11-0809/24005-сон
Кучга кириш санаси
06.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонасининг манфаатида хўжалик судига мурожаат қилиб, «O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI» МЧЖдан 24496871 сўм асосий қарз, 2449687 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI» МЧЖ хўжалик судига қарши даъво аризаси тақдим этиб, «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонасидан 8604388 сўм асосий қарз, 1613025 сўм пеня, 1290658 сўм жарима, жами — 11508071 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ва 2009 йил 14 январдаги қўшимча ҳал қилув қарори билан «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонасига «O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI» МЧЖдан 24496871 сўм асосий қарз, 734906 сўм пеня ундирилган. Жавобгарнинг қарши даъво аризаси рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 14 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, жавобгарнинг қарши даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонасига «O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI» МЧЖдан 2197731 сўм асосий қарз ундирилган, Тошкент шаҳар адлия бошқармасининг даъвоси рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суднинг 2009 йил 14 апрелдаги қарорини бекор қилиш ва 2009 йил 13 январдаги ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ёрдамчи пудратчи «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонаси билан бош пудратчи «O`ZGARISH QURILISH MATERIALLARI KOMBINATI» МЧЖ ўртасида 2008 йил 9 январда тузилган 1-сонли пудрат шартномасига асосан ёрдамчи пудратчи Жаҳон тиллари университети қошидаги Академик лицей объектининг канализация тармоғига канализация трубаларини ўтказиш бўйича 110,0 млн сўмлик ишларни бажариш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларига асосан бош пудратчи ёрдамчи пудратчига олдиндан 23750000 сўм аванс пулини ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 670-моддасига кўра, пудратчи қурилиш ва у билан боғлиқ бўлган ишларни ишнинг ҳажми, мазмуни ва уларга қўйиладиган бошқа талабларни белгилайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириши шарт. Қурилиш пудрати шартномасида бошқа кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи лойиҳа-смета ҳужжатларида кўрсатилган ҳамма ишларни бажариши шарт, деб тахмин қилинади. Қурилиш пудрати шартномасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби ва мазмуни аниқланган, шунингдек қайси тараф ва қанча муддатда тегишли ҳужжатларни тақдим қилиши лозимлиги назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандида ёрдамчи пудратчи томонидан 110 млн сўмлик ишлар бажарилиши лозимлиги белгиланган. Бироқ, иш ҳужжатларида тарафлар ўртасида ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар учун тасдиқланган смета ҳужжатлари мавжуд эмас. Ёрдамчи пудратчи томонидан тайёрланган «ресурсная ведомость» эса бош пудратчи билан келишилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг 2.6-бандида бош пудратчи томонидан тўла бажарилган канализация ишлари учун тўловлар ёрдамчи пудратчи томонидан шартнома бўйича барча ишлар тўла бажарилиб, лицей объекти аввал буюртмачига, кейин Давлат комиссиясига топширилиб, буюртмачи томонидан пул тўлангандан кейин, бош пудратчи томонидан қолган пуллар ёрдамчи пудратчига тўланиши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартноманинг шартлари бўйича бажарилган ишлар бош пудратчи томонидан топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзолангандан сўнг бажарилган деб ҳисобланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гарчи, «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонаси қурилиш объектида канализация тармоғи бўйича ойма-ой бажарилган канализация трубаларини ўтказиш ишлари юзасидан бош пудратчига қиймати 48246876 сўмлик ишлар бажарилганлиги тўғрисида далолатномалар такдим этган бўлса-да, ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар позициялари тўла кўрсатилган якуний топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида бош пудратчига топширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундай бўлса-да, даъвогар бош пудратчи томонидан бажарилган ишлари учун 24496871 сўм қарз суммаси тўланмаган деб ҳисоблаб, ундан шунча миқдорда асосий қарз ва 2449871 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар эса, буюртмачининг вакили иштирокида назорат ўлчови ўтказилганда ҳақиқатда даъвогар кўрсатган суммадаги канализация трубаларини ўтказиш ишлари бажарилмаганлигини асос қилиб, қарши даъво аризасини тақдим этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишларнинг ҳажми буюртмачининг вакили иштирокида назорат ўлчовидан ўтказилиб, қабул қилиб олиш учун бош пудратчи «INJENIRING BIZNES» шўъба корхонаси раҳбариятига мурожаат қилинган. Аммо ёрдамчи пудратчи мурожаатни инобатга олмаганлиги боис бош пудратчи томонидан комиссия тузилиб, назорат ўлчови ўтказилганида бажарилган канализация трубаларини ўтказиш ишларининг қиймати 21552269 сўмни ташкил қилиши аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи — Академик лицейлар қуриш Республика инжиниринг компанияси томонидан объектда бажарилган қурилиш ишлари, шу жумладан канализация ва водопровод ишлари тегишли тарзда ҳеч қандай эътирозларсиз қабул қилиб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги далилларга кўра, «INJENIRING BIZNES» шуъба корхонасига бош пудратчи томонидан олдиндан 23750000 сўм аванс тўланган. Ёрдамчи пудратчи эса, 21552269 сўмлик канализация трубаларини ўтказиш ишларини бажарган. Демак, унинг бош пудратчидан қарзи 2197731 сўмни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриниб турибдики, ёрдамчи пудратчи томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмдаги пудрат ишлари бажарилмаган. Аммо, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилишда бунга аҳамият бермаган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарори ва қўшимча ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 6 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0809/24005-сон