28.09.2009 йилдаги 10-0713/13253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 28.09.2009 йилдаги 10-0713/13253-сон
Кучга кириш санаси
28.09.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «AMU POLVON SOHILI» фермер хўжалиги хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Кўприкқурилиш» трести 67-Кўприкқурилиш отрядидан 12688000 сўм ижара ҳақи ва 1268800 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 21 июлдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгартиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2005 йил 2 декабрда 02/12-сон билан тузилган ижара шартномасига асосан даъвогар — «AMU POLVON SOHILI» фермер хўжалиги жавобгар — «Кўприкқурилиш» трести 67-Кўприкқурилиш отрядига «ТО-18» русумли юк кўтарма (погрузчик)ни 2006 йил 31 декабрга қадар ижарага берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартноманинг 2.1-бандига мувофиқ, ижара ҳақи ойига 2537600 сўм миқдорида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар ижарага берилган «ТО-18» русумли юк кўтарма (погрузчик)дан фойдаланиб, 2005 йил декабрь — 2006 йил март ойлари учун ижара ҳақини тўлаб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 1 мартда тарафлар ўртасида «ТО-18» русумли юк кўтарма (погрузчик)ни олди-сотди шартномаси имзоланиб, унга кўра мазкур транспорт воситасининг баҳоси 18000000 сўм қилиб белгиланган. Шартнома шартларига кўра, жавобгар — сотиб олувчи ушбу суммани тўлаб бериши, даъвогар — сотувчи эса жавобгарга кўрсатилган воситани тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда топшириши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар олди-сотди шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш юзасидан 2006 йил 13 мартдаги 470-сонли тўлов топшириқномаси билан даъвогарнинг ҳисоб рақамига 18000000 сўм пул ўтказиб берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 347-моддасининг биринчи қисмига кўра, тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлар даъвогарнинг жавобгардан ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги талабини рад этиб, асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан қарор қабул қилишда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар даъво талабида жавобгардан 12688000 сўм ижара ҳақи ва 1268800 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Бироқ, суд қарорларининг асослантирувчи ва хулоса қисмларида ижара ҳақи 12688000 сўм ўрнига 1268800 сўм деб кўрсатилиб, хатоликка йўл қўйилган. Бунинг натижасида давлат божи харажатлари 12688000 сўмдан эмас, балки 1268000 сўмдан ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгартиришни, кассация шикоятини эса қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0713/13253-сон