Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ ҒАЗНА ИЖРОСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-361-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2006 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев):
қонунларни «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
ўз қарорларини «Давлат бюджетининг Ғазна ижроси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ҳамда бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 26 август,
665-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 454-модда)