27.04.2010 йилдаги 19-0805/14753-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.04.2010 йилдаги 19-0805/14753-сон
Кучга кириш санаси
27.04.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Термиз шаҳар давлат солиқ инспекцияси АТ «Пахтабанк» (ҳозирги пайтда ОАТБ «Агробанк») Термиз шаҳар бўлимига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 53-моддасига асосан 32652800 сўм пеня қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 25 ноябрдаги ва 2009 йил 27 мартдаги суд ажримлари билан АТ «Пахтабанк» ишга жавобгар сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини рад этиб, кассация шикоятини қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Сурхондарё вилоят ҳудудий комиссиясининг 2007 йил 8 июлдаги 01-09/1861-сон рухсатномасига ва Сурхондарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2007 йил 20 июндаги 327-х/х-сон буйруғига асосан АТ «Пахтабанк» Термиз шаҳар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларига риоя қилиниши юзасидан текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текшириш далолатномасида АТ «Пахтабанк» Термиз шаҳар бўлими Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 30 январда 615-сон билан рўйхатга олинган «Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Йўриқнома талабларини бузганлиги қайд этилиб, унга 32652800 сўм пеня ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номли Республика суд экспертиза марказининг 2009 йил 30 августдаги 6559/17-сон хулосасида Термиз шаҳар давлат солиқ инспекциясининг банкка нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақидаги текшириш ҳужжатлари асослантирилмаганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертнинг хулосасига кўра, солиқ органи ходимлари томонидан айнан қайси тўлов топшириқномасининг қандай аниқ навбатда бажарилмаганлиги таҳлил қилиб берилмаган. Шунингдек, 2007 йил 30 июнда тузилган далолатнома ва унга илова қилинган ҳужжатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб рақамларидан пул маблағларининг қандай навбатда чиқарилиши ҳолати тўлиқ очиб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, низо бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Эксперт Кенгаши 2009 йил 23 мартда 29/147 юр-сон хулоса берган бўлиб, унда солиқ органи ходимлари томонидан банкка нисбатан пеня асоссиз ҳисобланганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси талабига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозим бўлса-да, солиқ органи ўз талабини исботламаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди экспертлар хулосаларига ва иш ҳолатларига асосланиб даъвони тўғри рад этган. Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини асосли равишда ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 5000 сўм почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 21-бандига асосан солиқ органлари давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли ундан давлат божи ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 27 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-0805/14753-сон