20.09.2010 йилдаги 14-1004/8199-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 20.09.2010 йилдаги 14-1004/8199-сон
Кучга кириш санаси
20.09.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Замонавий полимер қувур» МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар — «Самарқандкимёқурилиш» ОТАЖга қарашли «149-сонли МКК» шуъба корхонасидан 41384000 сўм асосий қарз, 20228000 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. «Самарқандкимёқурилиш» ОТАЖга қарашли «149-сонли МКК» шуъба корхонасидан 41384000 сўм асосий қарз, 5057000 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2009 йил 30 майда 18-сонли ва 2009 йил 5 сентябрда 32-сонли шартнома имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 30 майдаги 18-сонли шартнома бўйича даъвогар жавобгарга 1600 погонометр (суммаси — 61600000 сўм) 2009 йил 5 сентябрдаги 32-сонли шартнома бўйича 200 погонометр (суммаси — 29784000 сўм) полиэтилен қувур етказиб бериш мажбуриятини олган. 2009 йил 30 майдаги шартнома юзасидан тўловларни 100 фоиз, 2009 йил 5 сентябрдаги шартнома юзасидан 15 фоиз амалга ошириш келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур шартномалар бўйича даъвогар жавобгарга жами 91384000 сўмлик маҳсулот етказиб берган бўлиб, жавобгар томонидан 50000000 сўм тўлов амалга оширилган, 41384000 сўм маҳсулот учун тўловлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг бешинчи қисмида товарларни етказиб бериш франко-склад шарти асосида амалга оширилиши, товарнинг сони ва сифати бўйича буюртмачининг шикояти, эътирози ва даъвоси етказиб берувчининг омборидан жўнатилгунга қадар билдирилиши лозимлиги товар жўнатилганидан кейин бундай даъво қабул қилинмаслиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексининг 449-моддасига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар 2010 йил 19 апрель ҳолатига 41384000 сўм қарзи мавжудлигини тан олган ҳолда, ушбу қарзни Самарқанд шаҳар, Курчатов кўчасида ўрнатилган трубопроводлардаги дефект бартараф қилинганидан кейин 10 кун ичида тўлаб беришини маълум қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган бўлиб, 41384000 сўм асосий қарз вужудга келган ва даъвогар шартноманинг 6-бандига кўра тўловларни кечиктирганлиги учун 20228000 сўм пеня ҳисоблаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, Фуқаролик кодексининг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 163-сонли қарорининг 4-бандида ҳам кўрсатиб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари жавобгардан даъвогар фойдасига 41384000 сўм асосий қарзни ва ҳисобланган 20228000 сўм пенянинг 25 фоизи — 5057000 сўмни ундириб, тўғри хулосага келган деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатлари «Самарқандкимёқурилиш» ОТАЖга қарашли «149-сонли МКК» шуъба корхонаси томонидан тўланганлиги ҳисобга олиниб, унинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-1004/8199-сон