17.03.2010 йилдаги 18-0907/13311-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.03.2010 йилдаги 18-0907/13311-сон
Кучга кириш санаси
17.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нурчи-РУЭС» МЧЖ «Нишон чарм» савдо ва ишлаб чиқариш МЧЖ ва Нишон туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, кадастр ҳужжатлари ва гувоҳномаларни бекор қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нишон чарм» савдо ва ишлаб чиқариш МЧЖ «Нурчи-РУЭС» МЧЖ, Қашқадарё вилоят Давлат мулк бошқармаси, Қашқадарё вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бошқармасига нисбатан вилоят хўжалик судига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Нишон туманидаги тери ошлаш цехи ва иншоотларига «Нишончарм» савдо ва ишлаб чиқариш МЧЖнинг эгалик ҳуқуқини эътироф этиб, вилоят Давлат мулк бошқармаси томонидан берилган мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордери ва вилоят Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр бошқармаси хизмати томонидан берилган кадастр ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво қаноатлантирилган, қарши даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, дастлабки даъво бўйича иш юритишни тугатиш, қарши даъвони қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Кислород ишлаб чиқариш-таъмирлаш ва созлаш корхонасининг давлат тасарруфидан чиқариш учун 2001 йилда тақдим этилган бирламчи маълумотларга кўра, Нишон туман РУЭС қўрғонидаги Кислород-азот станциясининг қурилиши тугалланмаган биноси «Қаршиқурилиш» бирлашмасининг 1998 йил 21 декабрдаги 139-сонли буйруғига асосан 659,0 минг сўм баланс қиймати билан балансдан балансга ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кислород ишлаб чиқариш-таъмирлаш ва созлаш корхонаси вилоят Давлат мулк бошқармасининг 2001 йил 31 августдаги 981-сонли буйруғига асосан давлат тасарруфидан чиқарилиб, масъулияти чекланган жамиятга айлантирилган. Кислород-азот станцияси қурилиши тугалланмаган биносининг бошланғич баланс қиймати 659,0 минг сўм бўлиб, кўчмас мулк ва сармоялар агентлиги томонидан 989,0 минг сўмга баҳоланган. Вилоят Давлат мулк бошқармаси эксперт комиссияси йиғилишининг 2001 йил 30 августдаги 15-Э/К-баёнига кўра, Кислород-азот станцияси тугатилганлиги ҳисобга олиниб, сотилиш баҳоси 60000 минг сўм (15510 АҚШ доллари) миқдорида белгиланиб, хусусийлаштириш тўғрисида қарор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддасининг 9-бандида хўжалик судлари томонидан давлат органлари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатларини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги низолар ҳал этилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди дастлабки даъвонинг хўжалик судига тааллуқлилиги масаласини ҳал этмасдан, уни қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 138-моддасининг олтинчи қисмида ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир даъво талабини қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги хулосалар бўлиши лозимлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги айнан қайси гувоҳномалар ва кадастр ҳужжатлари бекор қилинганлиги ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 120-моддасининг биринчи, иккинчи қисмига кўра, жавобгар иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқиш учун даъвогарга қарши даъво тақдим этишга ҳақлидир, қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этишнинг умумий қоидалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси суди қарши даъво аризасини иш юритишга қабул қилмаган. Иш ҳужжатларида қарши даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида ажрим мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қарши даъво аризасида вилоят Давлат мулк бошқармаси томонидан берилган мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини ҳақиқий эмас деб топиш сўралган бўлса-да, ушбу ордер талаб қилиб олинмаган. Иш ҳужжатларида ордер мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 92-моддасида даъвонинг баҳосини аниқлаш белгиланган бўлиб, ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, бир неча мустақил талаблардан иборат бўлган даъвонинг баҳоси барча талабларнинг суммаси билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки даъвода учта талаб ва қарши даъвода учта талаб қўйилган бўлса-да, биринчи инстанция суди ҳар бир даъво талаби бўйича давлат божи ундириш масаласини ҳал этмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ҳам кўрсатиб ўтилган камчиликларга эътибор бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати қайд этилганларга кўра, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди дастлабки даъвонинг хўжалик судига тааллуқлилиги масаласини ҳал этиб, тарафларнинг важларини атрофлича ўрганиб, қарши даъво бўйича ҳақиқий эмас деб топиш сўралаётган ордерни талаб қилиб олиб, далилларга баҳо бериб, суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0907/13311-сон