17.02.2010 йилдаги 20-0908/9954-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.02.2010 йилдаги 20-0908/9954-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон туман ҳокимлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, «MUQIM SUBHON» деҳқон хўжалиги фойдаланиб келаётган 0,22 гектар ер майдонини туман захира ерлари фондига ўтказишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«MUQIM SUBHON» деҳқон хўжалиги судга қарши даъво аризаси тақдим этиб, Ғиждувон туман ҳокимининг 2007 йил 31 январдаги 663-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. «MUQIM SUBHON» деҳқон хўжалиги томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ва ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётган 0,162 гектар ер майдони туман захира фондига олиб берилган, даъво талабининг қолган қисми рад этилган. «MUQIM SUBHON» деҳқон хўжалигининг қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 21 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 16 ноябрдаги ажрими билан «Ризобобо-1» фермер хўжалиги ишга қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 4 декабрдаги ажрими билан дастлабки даъво кўрмасдан қолдирилган. Қарши даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокуратура томонидан келтирилган кассация протестида ажримни бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 88-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар хўжалик судининг мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермаган бўлса, хўжалик суди даъвони кўрмасдан қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки даъво аризаси суд томонидан 2009 йил 27 июлда иш юритишга қабул қилинган ва ишни мазмунан кўриш бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 4 декабрдан олдин бўлиб ўтган суд мажлисларида Ғиждувон туман ҳокимлигининг вакили иштирок этган бўлса-да, биринчи инстанция суди суд мажлисига унинг вакили келмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдириб, хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғиждувон туман ҳокимлиги вакилининг олдинги суд мажлисларида иштирок этиб, даъвони қувватлаганлиги ушбу иш мазмунан кўрилиши лозимлиги ҳақидаги хулосани беради. Қолаверса, мазкур иш кассация инстанцияси суди томонидан ҳам кўрилган ва биринчи инстанция судига ишни кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 190-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни кассация инстанциясида кўрган хўжалик судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди кассация инстанцияси судининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда ишни кўриши лозим бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини бекор қилишни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-0908/9954-сон