17.02.2010 йилдаги 22-0904/13062-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.02.2010 йилдаги 22-0904/13062-сон
Кучга кириш санаси
17.02.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч қурилиш материаллари заводи» ишлаб чиқариш кооперативи хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шайдо меъмор» шуъба корхонасини Урганч шаҳар, И. Досов кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 88236,57 кв. м. ва 13854,14 кв. м. ер майдонларидаги бино ва иншоотлардан мажбурий тартибда чиқариш, даъвогарни бинога киритиб қўйиш ва 2007 йил 18 январдаги суд буйруғи асосида 2007 йил 5 майдаги далолатнома билан топширилган мол-мулкларни қайтариб олиб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 20 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. «Шайдо меъмор» шуъба корхонасини Урганч шаҳар, И. Досов кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 88236,57 кв. м. ва 13854,14 кв. м. ер майдонларидаги бино ва иншоотлардан мажбурий тартибда чиқариш ва 2007 йил 5 майдаги далолатнома билан топширилган мол-мулкларни қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш бўйича иш юритишни тугатиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда ҳал қилув қарорини ўзгартириб, қонунга мувофиқлаштириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикояти ва протестда келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, Урганч шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бўлими томонидан 2007 йил 15 майда «Темур» фермер хўжалигининг «Шайдо меъмор» шуъба корхонаси номига Урганч шаҳар, И. Досов кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 88236,57 кв. м. ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ОУ-172528-сонли, 13854,14 кв. м. ер майдонида жойлашган бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ТА-0310018-сонли гувоҳнома берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган гувоҳномаларнинг берилишига хўжалик судининг 2007 йил 18 январдаги 530-сонли иш бўйича берилган суд буйруғи, 2007 йил 1 февралдаги келишув шартномаси ва 2007 йил 5 майда тузилган далолатнома асос қилиб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг 2007 йил 18 январдаги 530-сонли иш бўйича берилган суд буйруғи суднинг 2009 йил 8 майдаги ажрими билан бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Урганч қурилиш материаллари заводи» ишлаб чиқариш кооперативи ва «Темур» фермер хўжалиги ўртасида 2007 йил 1 февралда имзоланган келишув шартномасини тузиш учун хўжалик судининг 2007 йил 18 январдаги 530-сонли иш бўйича берилган суд буйруғи асос бўлган. Ушбу келишув шартномасининг 7-бандида келишув шартномаси тарафлар томонидан имзоланиб, думалоқ муҳр билан тасдиқланиб, хўжалик суди томонидан тасдиқлангач, юридик кучга кириши кўрсатилган. Лекин, келишув шартномаси хўжалик суди томонидан тасдиқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан «Шайдо меъмор» шуъба корхонаси номига берилган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига асосан қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 114-моддасининг иккинчи қисмига кўра, битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганда эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қиймати пул билан тўланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳар Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бўлими томонидан 2009 йил 26 августда «Урганч қурилиш материаллари заводи» ишлаб чиқариш кооперативи номига Урганч шаҳар, И. Досов кўчаси, 112-уй манзилида жойлашган 88236,57 кв. м. ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ОУ-239045-сонли, 13854,14 кв. м. ер майдонида жойлашган бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида ТА-0746120-сонли гувоҳномалар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги ОУ-239045-сонли ҳамда бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқининг давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисидаги ТА-0746120-сонли гувоҳномалардан кўриниб турибдики, ушбу ер участкаси ва бино ва иншоотлар даъвогарга тегишлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демак, биринчи инстанция суди «Шайдо меъмор» шуъба корхонасини мажбурий тартибда кўчириш ва далолатнома асосида топширилган мол-мулкларни қайтариб олиб бериш тўғрисида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик судлари томонидан кўриб чиқиладиган низолар туркуми кўрсатилган бўлиб, ушбу моддада бинога киритиб қўйиш ҳақидаги низо хўжалик судида кўрилиши қайд этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг биринчи қисми 1-бандида низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритишни тугатиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди «Урганч қурилиш материаллари заводи» ишлаб чиқариш кооперативини бинога киритиб қўйиш тўғрисидаги даъво талаби юзасидан иш юритишни тугатиш лозимлигини ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тўғри қайд этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвогарни бинога киритиб қўйиш тўғрисидаги даъво талабини ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида муҳокама қилган бўлса-да, ушбу талаб бўйича иш юритиш тугатилганлигини ҳал қилув қарорининг қарор қисмида кўрсатмасдан, хатога йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг қарор қисмини ўзгартириб, даъвогарни бинога киритиб қўйиш тўғрисидаги даъво талаби бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида банд киритишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 92-моддасида даъвонинг баҳосини аниқлаш тартиби кўрсатилган бўлиб, ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи шу мол-мулкнинг қийматига қараб аниқланади, деб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг далолатнома асосида жавобгарга топширилган мол-мулкларини қайтариб олиб бериш тўғрисидаги даъво талаби бўйича биринчи инстанция суди энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундириб, хатоликка йўл қўйган. Чунки, даъво аризасида талаб қилинаётган мол-мулклар қиймати 219261053 сўм эканлиги кўрсатилган. Лекин, далолатноманинг ўзида қабул қилиб олинган мол-мулкларнинг қолдиқ қиймати 196211053 сўм эканлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг қарор қисмини ўзгартириб, даъвогарнинг далолатнома асосида жавобгарга топширилган мол-мулкларини қайтариб олиб бериш тўғрисидаги даъво талабида кўрсатилган қиймат бўйича давлат божи ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, кассация протестини тўлиқ қаноатлантириб, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-0904/13062-сон