04.05.2009 йилдаги 18-0807/1858-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 04.05.2009 йилдаги 18-0807/1858-сон
Кучга кириш санаси
04.05.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар — «Набиев Иброҳим бобо» хусусий ишлаб чиқариш корхонаси хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, «Жанубгазтаъминот» унитар корхонаси Қарши шаҳар филиалидан 11200000 сўм етказилган зарар ва бой берилган фойдани ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кўриш жараёнида ишга «Жанубгазтаъминот» унитар корхонаси жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 24 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 15 декабрдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «Жанубгазтаъминот» унитар корхонасидан «Набиев Иброҳим бобо» ХИЧК фойдасига 9000000 сўм етказилган зарар ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2006 йил 3 январда улгуржи истеъмолчига табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, жавобгар даъвогарга газ етказиб бериш мажбуриятини, даъвогар эса газни қабул қилиш ва унинг қийматини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан истеъмол қилинган газ учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўловлар амалга ошириб келинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар 2007 йил 12 январда жавобгарга 3-сонли хат билан мурожаат қилиб, ғишт заводига газ ҳисоблагич аппарати ўрнатиб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хатга асосан жавобгар томонидан даъвогарнинг ғишт заводига 2007 йилнинг 14 февралида газ ҳисоблагич аппарати ўрнатиб берилган ва газдан фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар — «Ўзтрансгаз» АБнинг 2007 йил 6 октябрдаги 21/276-сонли факсограммасига асосан 2007 йил 6 октябрь куни даъвогар корхонасига қарашли ғишт заводини газ тармоғидан узиб қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар асоссиз газ узиб қўйилиши оқибатида 11200000 сўм зарар кўрганлигини асос қилиб, хўжалик судидан жавобгар ва қўшимча жавобгардан етказилган зарар ва бой берилган фойдани ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар корхонанинг ғишт заводида 5 дона ғишт пиширадиган печкаси бўлиб, унинг ҳар бирига 18000 донадан жами 90000 дона ғишт кетади. Ушбу 90000 дона ғишт газнинг узиб қўйилиши натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шартнома нархида ҳар бир ғиштнинг баҳоси 100 сўмдан сотилган бўлиб, 90000 дона ғиштнинг шартнома нархидаги баҳоси 9000000 сўмни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома шартларида газни узиб қўйиш ҳолатлари кўрсатилган бўлиб, ушбу асослар мавжуд бўлмаса-да, жавобгар томонидан асоссиз равишда даъвогарнинг газ тармоғи узиб қўйилган ва бу ҳам унинг зарар кўришига сабаб бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газни узиб қўйиш оқибатида даъвогар зарар кўрганлиги иш ҳужжатлари ва эксперт хулосаси билан ҳам ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Кодекснинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди жавобгарларнинг даъвони рад этиш тўғрисидаги важлари далиллар билан исботлаб берилмаганлиги учун тўғри рад этган. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 4 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0807/1858-сон