28.10.2009 йилдаги 18-0903/2097-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 28.10.2009 йилдаги 18-0903/2097-сон
Кучга кириш санаси
28.10.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қашқадарё вилоят бошқармаси «Самарқанд» муқобил машина-трактор парки манфаатида (бундан буён матнда «Самарқанд» ММТП деб юритилади) «Акция бизнес» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Самарқанд» ММТП билан «Акция бизнес» МЧЖ ўртасида тузилган 2008 йил 10 мартдаги 5-сонли топшириқ шартномасини ҳамда 2008 йил 16 апрелда 44169-сонли рақам билан қайд қилинган савдо битимини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 2 февралдаги ажрими билан «Semurg» ИФ ишга учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 5 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 27 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2009 йил 19 июндаги ажрими билан ишга «Нишон» МТП ДАЖ, «Davr investkom» BK411(1)-сонли брокер идораси, «Китоб-76» ОАЖ, «Brok Stock» 349-(2)-сонли брокерлик идораси, 2009 йил 10 июлдаги ажрими билан «Тошкент» Республика фонд биржаси учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорининг суд харажатларини ундириш ҳақидаги қисмини ўзгартириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Самарқанд» ММТП билан «Акция бизнес» МЧЖ ўртасида 2008 йил 10 мартда қимматли қоғозларни сотиш юзасидан 5-сонли топшириқ-шартномаси тузилган. Шартнома шартларига кўра, «Акция бизнес» МЧЖ (брокер) «Самарқанд» ММТПнинг топшириғига асосан «Нишон» МТП ДАЖнинг жами 879 дона акцияларини сотиш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 16 апрелда «Тошкент» Республика фонд биржасида 44169-сонли савдо битими қайд қилиниб, унга асосан «Самарқанд» ММТП тасарруфидаги Нишон МТП ДАЖнинг 308 дона акцияларини «Semurg» ИФ сотиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 22 апрелда «Тошкент» Республика фонд биржасида 44309-сонли савдо битими қайд қилиниб, унга асосан «Самарқанд» ММТП тасарруфидаги «Нишон» МТП ДАЖнинг 571 дона акцияларини «Китоб -76» ОАЖ сотиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қашқадарё вилоят бошқармаси «Самарқанд» ММТП манфаатида «Акция бизнес» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Самарқанд» ММТП билан «Акция бизнес» МЧЖ ўртасида тузилган 2008 йил 10 мартдаги 5-сонли топшириқ шартномасини ҳамда 2008 йил 16 апрелда 44169-сонли рақам билан қайд қилинган савдо битимини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 58-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишли эканлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 218-моддасига мувофиқ улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд» ММТП раҳбари Б.Пирбобоев ўз ваколат доирасидан четга чиққан ҳолда «Акция бизнес» МЧЖ билан 2008 йил 10 мартда тузилган 5-сонли топшириқ шартномасини имзолаган. Чунки, мазкур низо «Самарқанд» ММТП раҳбарининг бевосита айби билан юзага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди 2009 йил 20 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш ҳақида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини «Акция-бизнес» МЧЖ зиммасига қолдириб, хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини «Самарқанд» ММТП зиммасига, кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини «Semurg» ИФ зиммасига юклаш лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, биринчи инстанция судида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини «Самарқанд» ММТП зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0903/2097-сон