04.11.2009 йилдаги 13-0903/3538-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 04.11.2009 йилдаги 13-0903/3538-сон
Кучга кириш санаси
04.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси шу мол-мулкнинг қийматига қараб аниқланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Техника таъминот базаси» МЧЖ «Жиззахпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси (ҲАБ)га, «Вилоят механика устахонаси» МЧЖга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2008 йил 7 августдаги 75-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топишни, автотранспорт воситаларини қайтаришни, 67292000 сўм бой берилган фойдани мутаносиб равишда ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 26 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 29 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Даъвонинг буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш ва автотраснпорт воситаларини қайтариш талаби қаноатлантирилиб, даъвонинг 67292000 сўм бой берилган фойдани ундириш талаби рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация протестида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, «Жиззахпахтасаноат» ҲАБнинг 2008 йил 7 августдаги 75-сонли буйруғига асосан «Технина таъминот базаси» МЧЖдаги 14 турдаги автотранспорт воситалари «Вилоят механика устахонаси» МЧЖ балансига ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган «Техника таъминот базаси» МЧЖ даъво қилиб, 2008 йил 7 августдаги 75-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиб, 14 турдаги автотранспорт воситаларини қайтаришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвонинг автотранспорт воситаларининг кимга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (техпаспорт) талаб қилиб олмасдан, даъвонинг буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш ва автотранспорт воситаларини қайтариш тўғрисидаги қисмини қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 92-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, мол-мулкни талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар бўйича даъвонинг баҳоси шу мол-мулкнинг қийматига қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвонинг автотранспорт воситаларини қайтариш талаби бўйича давлат божи миқдорини автотранспорт воситаларининг қийматига қараб эмас, балки энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ундирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, суд томонидан автотранспорт воситалари учун тўлов амалга оширилганлиги ҳолати ўрганилмаган. Техника воситалари учун тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ишда мавжуд эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 18-бобида қайд этилган талабларга мувофиқ қонуний ва асослантирилган бўлиши, шунингдек моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ келиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 169, 188 ва 200-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида» 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли бўлган автотранспорт воситаларининг кимга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (техпаспорт) талаб қилиб олиб, даъвонинг автотранспорт воситаларини қайтариш талаби бўйича давлат божи миқдорини аниқлаш учун автотранспорт воситаларининг қийматини аниқлаб, тарафларнинг важларига баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-0903/3538-сон