10.11.2009 йилдаги 10-0912/10318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 10.11.2009 йилдаги 10-0912/10318-сон
Кучга кириш санаси
10.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 13 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 19 августдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 10 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 17 сентябрдаги суд ажрими билан ёзувдаги хато тузатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса, суд қарорини ўзгаришсиз қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, 11-0706/3981-сонли иш бўйича 2007 йил 15 июндаги ҳал қилув қарори билан «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси банкрот деб топилган ва уни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Қўшма корхона банкрот деб топилган вақтда унинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан 151377700 сўм солиқ қарзи, ТИФ Миллий банкидан эса 2615067000 сўм кредит қарзи мавжуд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани тугатиш босқичида қайд этилган иш юзасидан 2008 йил 10 декабрда чиқарилган суд ажримига биноан «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига реализация қилиш» Тартибига асосан банк балансига ўтказилган. Қўшма корхона банк томонидан сотилганидан кейин Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси банкрот деб топилган «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонасининг 151377700 сўм солиқ қарзини ТИФ Миллий банкидан ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида қайд этилган тартибнинг 57-бандига биноан, банкрот деб топилган корхона кредиторлари олдидаги қарздорлик банк кредити қопланганидан кейин қаноатлантирилиши белгиланган. «Кибо болалар пойафзали» қўшма корхонаси 510,0 млн. сўмга сотилиб, банкнинг кредит қарзи қопланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддасини нотўғри талқин қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ушбу қоида бир хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўзаро нисбатини белгилайди. «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 134-моддаси тугатиш жараёнида кредиторлар талабини қаноатлантириш учун қўлланилади, юқорида қайд этилган тартибнинг 57-банди эса, тижорат банкларига реализация қилинган иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағларини кредиторларга тақсимлаш тартибини белгилайди, яъни ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳар хил ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли иқтисодий ночор корхоналарни сотишдан тушган пул маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф-4010-сон Фармойиши билан тасдиқланган тартиб асосида тақсимланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳолаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, асосли равишда даъвони рад этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 10 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0912/10318-сон