01.12.2009 йилдаги 23-0902/6536-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 01.12.2009 йилдаги 23-0902/6536-сон
Кучга кириш санаси
01.12.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлмагани учун иш юритиш тугатилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиали ДТ «Халқ банки» ва унинг Тахиатош филиалига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалидан 3320000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 июлдаги суд ажрими билан «Гуламдан» хусусий фирмаси учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан ДТ «Халқ банки»дан «Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалига 2200000 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалининг 2004 йил 28 апрелдаги 31-сонли тўлов топшириқномасига асосан 2000000 сўм пул маблағи фуқаро Т. Кимнинг омонат ҳисобига келиб тушган. Фуқаро Т. Ким ушбу маблағни «Гуламдан» хусусий фирмасининг кредит қарзи ҳисобига ўтказиш тўғрисида ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалига ариза билан мурожаат қилган. Шу сабабли банк ушбу маблағни «Гуламдан» хусусий фирмасининг кредит қарзи ҳисобига ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиали ДТ «Халқ банки» Тахиатош филиалидан 2000000 сўм асосий қарз, 200000 сўм жарима, 1120000 сўм фоиз, жами 3320000 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар хўжалик судлари судловига тааллуқли эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги Хўжалик процессуал кодексининг 23 ва 24-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мадад» суғурта агентлиги Қорақалпоғистон филиалининг 2004 йил 28 апрелдаги 31-сонли тўлов топшириқномаси ҳамда унга илова қилинган рўйхатга кўра, 2000000 сўм пул маблағи фуқаро Т. Кимнинг омонат ҳисобига келиб тушган. Демак, мазкур низони ҳал этишда жисмоний шахс, яъни Т. Кимни жалб этиш лозим бўлади. Бу эса, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли эмас, деган хулосани беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аммо, ушбу низо хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлмаса-да, биринчи инстанция суди низони мазмунан кўриб хатоликка йўл қўйган. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига асосан иш юритишни тугатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-0902/6536-сон