09.11.2009 йилдаги 18-0906/4254-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 09.11.2009 йилдаги 18-0906/4254-сон
Кучга кириш санаси
09.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дашт сув теххизмат» хусусий корхонаси даъво аризаси билан хўжалик судига мурожаат қилиб, жавобгар — «Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станцияси энергетика ва алоқа бошқармасидан 29316349 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, «Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станцияси энергетика ва алоқа бошқармасидан «Дашт сув теххизмат» хусусий корхонаси фойдасига 15231774 сўм асосий қарз, 742640 сўм пеня ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аму-Қашқадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги насос станцияси энергетика ва алоқа бошқармаси кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низони ҳал қилишда суд инстанциялари томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар аниқланмаган, суд аниқланган деб ҳисоблаган ҳолатлар исботланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, томонлар ўртасида 2008 йил 5 февралда 2-сонли, 2008 йил 14 мартда 5-сонли ва 2008 йил 8 майда 11-сонли шартномалар имзоланган бўлиб, уларга кўра даъвогар жавобгарга қурилиш ва электродвигателларни таъмирлаш, насос агрегатларини капитал ва жорий таъмирлаш, уларни ўрнатиш, тўлиқ ишга тушириш ишлар (хизматлар)ини бажариш мажбуриятини, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш ва пулини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида даъвогар жавобгарга жами 90346874 сўмлик қурилиш ва электродвигателларни таъмирлаш, насос агрегатларини капитал ва жорий таъмирлаш, уларни ўрнатиш, тўлиқ ишга тушириш ишлар (хизматлар)ини бажариб берганлиги баён қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан жавобгарнинг ҳудуд бошлиғига топширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, суд инстанциялари томонидан ҳудуд бошлиғининг бажарилган ишларни қабул қилиб олишга ваколати борлиги текширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар томонидан ўрнатилган механизмлар кимга тегишлилиги суд инстанциялари томонидан текширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, биринчи инстанция суди томонидан ушбу низо юзасидан тайинланган экспертиза жавобгарнинг иштирокисиз ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги «Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида»ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, судлар томонидан барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган бўлиб, суд томонидан мазкур Пленум қарори талабларига риоя этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 188-моддасига кўра, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантириб, суд қарорларини бекор қилишни ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди юқорида қайд этилган ҳолатларни муҳокама қилиб, суд мажлисида тарафларнинг иштирокини таъминлаган ҳолда, бажарилган ишларни жойига чиқиб текшириб, даъво талабларини асословчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини талаб қилиб олиб ишга қўшиб ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан асослантирилган қарор қабул қилиши ва ишни судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаб, ундириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 9 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0906/4254