05.11.2008 йилдаги 15-0804/10348-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 05.11.2008 йилдаги 15-0804/10348-сон
Кучга кириш санаси
05.11.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бериши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аввал Муқим замини» фермер хўжалиги судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар — Фарғона туман ҳокимининг 2007 йил 7 декабрдаги 768-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция тартибида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аввал Муқим замини» фермер хўжалиги кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларига қараганда, «Аввал Муқим замини» фермер хўжалиги раҳбари ишлаш учун имконияти йўқлиги ва соғлиғи ёмонлашгани туфайли туман ҳокими номига фермер хўжалиги учун ажратилган 15,4 гектар ерни туман захирасига қайтариб олишни сўраб ариза билан мурожаат қилган. Туман ҳокими томонидан 2007 йил 7 декабрда 768-сонли қарор қабул қилиниб, ушбу қарор билан фуқаролар (фермер хўжаликлари бошлиқлари) томонидан ўзларига ажратиб берилган ер майдонларини туман захирасига қайтаришини сўраб ёзган хатларга асосан қарор иловасида кўрсатилган ер майдонлари фермер хўжаликларидан туман захирасига қайтарилиб, фермер хўжаликларини тугатиш ишларини амалга ошириш тегишли идоралар зиммасига юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг иловасида «Аввал Муқим замини» фермер хўжалигининг 358-контурда жами 15,6 га ери бўлиб, шундан 15,4 га экин ер майдони туман захирасига қайтарилиши, фермер хўжалиги тугатилиши, тугатиш ишлари тегишли идоралар зиммасига юклатилганлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-модасида ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда бекор қилиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжалиги ва туман ҳокимлиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечилганда шартнома бекор қилиниши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига кўра, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқидан ихтиёрий воз кечиш фермер хўжалигини тугатишга асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона туман ҳокими юқоридаги қонун талабига ҳамда шартнома шартига асосланиб, «Аввал муқим замини» фермер хўжалиги раҳбарининг аризасига асосан ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш ҳақида қарор қабул қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 768-сонли қарорида бир нечта фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман захирасига қайтариш белгиланган бўлса-да, даъвогар бошқа фермер хўжаликлари номидан ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилишга ваколати борлиги ҳақидаги далиллар ва асосларни судга тақдим қилмаган. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганлардан кўриниб турибдики, биринчи инстанция суди фермер хўжалигининг даъво талабини рад этиш ҳақида тўғри ва асосли хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-0804/10348-сон