17.11.2009 йилдаги 16-0907/9399-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.11.2009 йилдаги 16-0907/9399-сон
Кучга кириш санаси
17.11.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса иш юритиш тугатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Dracon star» хусусий корхонаси Наманган вилоят божхона бошқармасига нисбатан хўжалик судига мурожаат қилиб, «Наманган ТИФ божхона» постининг ҳаракатини ноқонуний деб топиш ва Наманган вилоят божхона бошқармасига «кафель плитки керамические глазурованные» маҳсулотини «олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш» усули асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ишни кўришда процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйган. Яъни, мазкур низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмасада, низони мазмунан кўриб хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 24-моддасида хўжалик суди томонидан ҳал этиладиган низолар рўйхати келтирилган. Аммо, ҳаракатни ноқонуний деб топиш ва маҳсулотни «олиб кирилаётган товар юзасидан тузилган битимнинг қийматига қараб баҳолаш» усули асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво ушбу моддада ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда хўжалик судининг судловига тааллуқлилиги кўрсатилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур даъво хўжалик судининг судловига тааллуқли бўлмаса-да, суд даъвони мазмунан кўриб хатоликка йўл қўйган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, ишнинг хўжалик судига тааллуқлилиги Хўжалик процессуал кодексининг 23 ва 24-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса иш юритиш тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 342-моддасининг 4-банди талабига кўра, иш судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли иш юритиш тугатилган ҳолларда давлат божи қайтарилади. Шу сабабли, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 140200 сўм давлат божи даъвогарга қайтарилади, 5000 сўм почта харажатлари эса унинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 17 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-0907/9399-сон