17.12.2008 йилдаги 18-0804/9625-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 17.12.2008 йилдаги 18-0804/9625-сон
Кучга кириш санаси
17.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қамаши дон қабул қилиш» акциядорлик жамияти хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Ёртепа Қоракўли» хусусий корхонасидан 20447097 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 19 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. «Қамаши дон қабул қилиш» акциядорлик жамияти фойдасига 4 458 975 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 15 октябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протестда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикояти ва протестида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ғаллакор» ширкат хўжалигининг фермер хўжаликларига айлантирилиши натижасида 2005 йил ҳосили учун ғалла экилган лалми ва сувли ер олган фермер хўжаликлари ер майдонларига сарфланган харажатлар бўйича тендер комиссиясининг қарори билан тақсимланиб, «Ёртепа Қоракўли» хусусий корхонасига 297 гектар ғалла экилган лалми ва 14 гектар сувли экин майдони берилган. Даъвогар тендер комиссияси томонидан лалми ва сувли экин майдонига экилган ғалла уруғлигининг сарф-харажатини қоплаш тақсимланиб берилганлигини асос қилиб, 20447097 сўм ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори қабул қилишда «Ғаллакор» ширкат хўжалигининг «Қамаши дон қабул қилиш» акциядорлик жамияти олдидаги 20447097сўм қарзи «Ёртепа Қоракўли» хусусий корхонасига қайси ҳужжат асосида ўтказилганлигини, жавобгар ушбу қарздорликни қайси ҳужжат асосида қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамаши туман ҳокимининг 2006 йил 12 майдаги Х-771/5 сонли қарорининг 1-бандида 10524,94 гектар ер майдони ажратилганлиги, 2-бандида ер майдонидаги қурилишлар тугатиш комиссиясининг 2005 йил 12-майдаги 12-сонли баённомасига асосан «Ёртепа Қоракўли» масъулияти чекланган жамияти ҳисобига ўтганлиги кўрсатилган бўлса-да, суд томонидан тугатиш комиссиясининг «Ғаллакор» ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш натижасида 2005 йил ҳосили учун ғалла экилган лалми ва сувли ер олган фермер хўжаликлари ер майдонларига сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотнома қачон тузилганлигига аниқлик киритилмаган. Шунингдек, ғалла экилган 297 гектар лалми ва 14 гектар сувли ер майдонлари қайси контурда жойлашганлиги ва ушбу контурлар туман ҳокимининг қарори билан «Ёртепа Қоракўли» хусусий корхонасига ажратилганлигига аниқлик киритмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмига кўра, хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорида суд мажлисида жавобгар раҳбари қатнашганлигини кўрсатган бўлса-да, суд мажлиси баённомасида унинг шахсига аниқлик киритмаган, ишда қатнашиш учун ишончномаси йўқлигига баҳо бермаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди иш ҳужжатларидаги тарафлар ўртасида ихтиёрий равишда 2008 йил 1 сентябрда тузилган солиштирма далолатномада 23586571 сўм қарздорлик мавжудлигини кўрсатиб, жавобгар 2005 ва 2006 йиллар учун 1141903 сўм қарздорликни ғалла топшириб камайтирганлигига, ушбу топширилган ғалла учун тарафлар ўртасида шартнома тузилган ёки тузилмаганлигига, шунингдек ғалла «Ғаллакор» ширкат хўжалигининг қарзи эвазига топширилганлигига аниқлик киритмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 17 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-0804/9625-сон