16.12.2008 йилдаги 11-0821/11476-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.12.2008 йилдаги 11-0821/11476-сон
Кучга кириш санаси
16.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллардагина қайтарилиши лозим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси хўжалик судига мурожаат қилиб, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитасининг 2008 йил 18 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш, кассация шикояти юзасидан билдирилган ёзма фикрда эса кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва ёзма фикр важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси томонидан «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясида текшириш ўтказилган ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талаблари бузилган, деб ҳисобланиб, 2008 йил 31 июлда ажрим билан иш қўзғатилган. Ушбу ажримга 2006-2007 йиллар ва 2008 йилнинг олти ойи давомида дори воситаларини харид қилишда хориж корхоналарининг молиявий ёки товар чегирмалари берилган шартномалар ҳамда ушбу дори воситаларини сотиш бўйича маълумотлар жадвали илова қилиниб, «Дори-Дармон» акциядорлик компаниясига ушбу жадвалнинг 2008 йил 4 августга қадар тўлдириб тақдим этилишини таъминлаш мажбурияти юкланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси ажримда белгиланган муддатда ушбу маълумотлар юзасидан текширишда тўлдирилган жадвални тақдим этган ва талаб қилинган маълумотлар жадвалини белгиланган муддатда тақдим этишнинг имкони йўқлигини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси сўралган маълумотни тўлиқ тақдим этмаган, деб ҳисоблаб, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат қўмитаси 2008 йил 18 августдаги қарори билан унга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима қўллаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган «Дори-Дармон» акциядорлик компанияси хўжалик судига мурожаат қилиб, ушбу қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан даъво тўғри қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 27-моддасининг иккинчи қисмида товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик учун юридик шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган. Аммо ушбу Қонунда жадвал тақдим этмаганлик учун жарима солиш назарда тутилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божини қайтариш асослари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 342-моддасида белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги 2008 йил 18 апрелдаги 180-сон қарорининг 10-бандида таъкидланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ биринчи инстанция суди томонидан даъвогарга тўланган давлат божи асоссиз қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли судлов ҳайъати ҳал қилув қарорининг даъвогарга давлат божини қайтариш тўғрисидаги қисмини бекор қилишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дори-Дармон» акциядорлик компанияси бошқаруви раиси муовини ишни кассация инстанцияси судида кўришда судга ёзма равишда мурожаат этиб, давлат божи ва почта харажатларини компания ўз зиммасига олишини билдирди. Шу боис, тўланган 208650 сўм давлат божи даъвогарнинг зиммасида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-0821/11476-сон