27.01.2015 йилдаги 20-1405/10563-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.01.2015 йилдаги 20-1405/10563-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рўзимурод» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда — МЧЖ) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Когон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси (бундан буён матнда — ДСИ)нинг 2012 йил 31 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни ва 13 533 102, 51 сўмга қўйилган 2014 йил 5 августдаги 1200071878-сонли инкассо топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида моддий ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, иш ҳужжатлари тўлиқ ўрганилмаганлиги, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эканлиги, мазкур ҳолатларга судлар томонидан ҳуқуқий баҳо бермаганлиги, иш фақат бир тарафлама кўриб чиқилганлиги ҳақида важлар келтириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2011 йил 28 декабрдаги 3-сон мажлис баён қарори билан тасдиқланган 2012 йил сентябрь ойи текширишлар режа жадвали ва ДСИнинг 2012 йил 14 сентябрдаги 152-ХС-сонли буйруғига асосан МЧЖнинг 01.01.2008 йилдан 01.09.2012 йилга қадар бўлган фаолиятида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги, ҳукумат қарор ва фармонларини бажарилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда МЧЖ 2008 йилдан текшириш кунига қадар бухгалтерия ҳисоботларни тўлиқ юритилмаганлиги, бош китоб йўқлиги, 2008-2009 йилларда лицензиясиз ер каръеридан гипс маҳсулотларини қазиб реализация қилинганлиги ва ер участкасидан хужжатларсиз фойдаланганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДСИ текшириш натижаси бўйича 2012 йил 31 октябрда қарор қабул қилиб, МЧЖга нисбатан Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан 2 216 900 сўм, 117-моддасига асосан 13 128 500 сўм ва 121-моддасига асосан 1 615 500 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисоблаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу жарима ихтиёрий тўланмаганлиги сабабли ДСИ вилоят хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиб, МЧЖга жами 16 960 900 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоят хўжалик судининг 2013 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан ДСИнинг ариза талаблари тўлиқ қаноатлантирилган (20-1203/25927-сонли иш).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДСИнинг 2013 йил 31 июлдаги «Солиққа оид қонунбузарликларини бартараф этиш тўғрисида»ги қўшимча қарори билан ДСИнинг 2012 йил 31 октябрдаги қарори ва Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар судининг 2013 йил 16 июлдаги ажримига асосан МЧЖга ҳисобланган қўшимча солиқлар 18 301 240 сўмга камайтирилиб, унга қўшимча равишда Солиқ кодексининг 117-моддасига асосан 9 587 700 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарор ДСИнинг 2013 йил 24 октябрдаги «Солиққа оид қонунбузарликларини бартараф этиш тўғрисида»ги қўшимча қарори билан бекор қилинган. Демак, ДСИнинг 2012 йил 31 октябрда қарори бугунги қонуний кучида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 355-сон Қонуни билан Солиқ кодексининг 116, 117-моддаларига ўзгартириш киритилганлиги ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эканлиги сабабли судга ариза билан мурожаат қилиб, ДСИнинг 2012 йил 31 октябрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ва 13 533 102, 51 сўмга қўйилган 2014 йил 5 августдаги 1200071878-сонли инкассо топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанцияси суди МЧЖнинг арз қилинган талабларини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, Солиқ кодекси 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ солиш солиқ мажбуриятлари юзага келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модданинг учинчи қисмида кўрсатилган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни бекор қиладиган ёки енгиллаштирадиган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эканлиги ҳақидаги норма суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, ҳуқуқбузарлик Солиқ кодексининг 116, 117-моддалларига ўзгартириш киритилишидан олдин содир этилган ҳамда ДСИнинг қарори ҳам қонунга ўзгартиш киритилгунга қадар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолаверса, Бухоро вилоят хўжалик судининг 20-1203/25927-сонли иши бўйича қабул қилинган 2013 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан МЧЖга нисбатан Солиқ кодексининг 116-моддасига асосан 2 216 900 сўм миқдорида, 117-моддасига асосан 13 128 500 сўм миқдорида ва 121-моддасига асосан 1 615 500 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Ишни судда кўриш вақтида Солиқ кодексининг 116, 117-моддаларининг олдинги таҳрири амалда бўлган. Мазкур ҳал қилув қарори бугунги кунда қонуний кучида. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддасининг иккинчи қисмига кўра, хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Суднинг ҳал қилув қарори ҳақида”ги 161-сонли қарорининг 1-бандига кўра суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал қонунчилик нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжати ушбу Пленум қарори талабларига риоя қилган ҳолда расмийлаштирилган бўлиб, суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида апелляция инстанцияси суди эса юқорида қайд этилган ҳолатларга асосланган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, ишни кассация инстанциясида кўриш билан боғлиқ МЧЖ томонидан олдиндан тўланган 7000 сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, шунингдек, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 548 191 сўм давлат божи ҳамда суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ бўлган 30 000 сўм суд харажатларини МЧЖдан ундиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-1405/10563-сон