24.06.2009 йилдаги 17-0711/313-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 24.06.2009 йилдаги 17-0711/313-сон
Кучга кириш санаси
24.06.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят прокуратураси «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати бўлимига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2004 йил 6 августда тугатиш бошқарувчиси билан «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси бекор қилинганлигини эътироф этиш, Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизматига «Самои нур» фирмаси томонидан 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2007 йил 29 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Бундан ташқари, «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2007 йил 25 июндаги ажрими билан ижро варақасининг дубликати берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раёсатининг 2008 йил 27 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ва 2007 йил 25 июндаги ажрим бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси судга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги 2007 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғини ғайриқонуний деб топиб, бекор қилишни, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ва «Самои нур» фирмаси ўртасида тузилган 2005 йил 25 январдаги 23-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни ҳамда 3976727 сўм зарар ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг 2008 йил 8 майдаги ажрими билан ТИФ Миллий банки низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қиладиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 2 июндаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган. Қарши даъво қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғининг 2004 йил 6 августдаги 25-сонли шартномага оид қисми, 2005 йил 25 январдаги кўчмас мулкни «Самои нур» фирмасига сотиш тўғрисидаги 23-сонли олди-сотди шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. «Самои нур» фирмасидан «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмасига 1621414 сўм зарар ундирилган. Қарши даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2008 йил 24 декабрдаги қарори билан апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 11 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши даъво қисман қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғининг 2004 йил 6 августдаги 25-сонли шартномага доир қисми ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 25 январдаги 23-сонли кўчмас мулкни «Самои нур» фирмасига олди-сотди қилиш ҳақидаги шартнома ҳақиқий эмас деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуснида» улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш фирмаси фойдасига «Самои нур» хусусий фирмасидан бузиб юборилган «бетономешалка» иншоотининг қиймати 1621414 сўм ундирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 23 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвонинг 2004 йил 6 август кунги олди-сотди шартномасининг бекор қилинганлигини эътироф этиш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар — Пахтаобод тумани ер тузиш ва кадастр хизматига 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши даъво аризасининг Ўзбекистон Банклари ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғини бекор қилиш ва 2005 йил 25 январда 23-сонли олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги талаблари бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши даъвонинг 3976727 сўм зарар ундириш ҳақидаги талаби рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуснида» улгуржи чакана савдо ишлаб чиқариш фирмасининг кассация шикоятида суд қарорини бекор қилиб, ҳал қилув қарорини кучда қолдириш ёки ишни янгидан кўриш учун юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномасига асосан «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси «ХКМС-2» акциядорлик жамиятига қарашли материал сақлаш омборхонаси ва бетон аралаштириш иншоотини 7,8 млн сўмга сотиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали томонидан 2004 йил 21 декабрда «ХКМС-2» акциядорлик жамияти, «Ҳуснида» улгуржи-чакана савдо-ишлаб чиқариш фирмаси ҳамда Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиали ўртасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли ва 2004 йил 21 сентябрда тузилган 42-сонли олди-сотди шартномаларини бекор қилиш ҳақида 13-сонли буйруқ чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 25 январдаги 23-сонли олди-сотди шартномасига кўра «ХКМС-2» акциядорлик жамияти ушбу объектларни «Самои нур» фирмасига 7,8 млн сўмга сотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахтаобод туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати бўлими юқорида қайд этилган мулклар низоли бўлганлиги сабабли уларни «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси номига расмийлаштирмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун вилоят прокуратураси «Самои нур» савдо ва ишлаб чиқариш фирмаси манфаатида судга даъво аризаси киритган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, «Ҳуснида» фирмаси Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа Маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғи ғайриқонуний чиқарилган деб ҳисоблаб, уни бекор қилишни, 2005 йил 25 январдаги 23-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, қарши даъво аризасида 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган бетон аралаштириш иншооти «Самои нур» фирмаси томонидан бузиб олинганлиги кўрсатилиб, ушбу фирмадан 3976727 сўм зарарни ундириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 23-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, хўжалик судига иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди дастлабки даъвонинг шартнома бекор қилинганлигини эътироф этиш ва қарши даъво аризасидаги Ўзбекистон Банклар ассоциацияси универсал биржа маркази Андижон филиалининг 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруғини бекор қилиш ҳақидаги талаби хўжалик судида кўриш учун тегишли эканлиги асослантириб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарши даъво аризасида 2004 йил 21 декабрдаги 13-сонли буйруқни ҳақиқий эмас деб топиш сўралмаган бўлса-да, суд даъво талабидан четга чиқиб, ушбу буйруқни қисман ҳақиқий эмас деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томонидан йўл қўйилган ушбу хатоликларга тўғри баҳо берган бўлса-да, дастлабки даъвони қисман қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, апелляция инстанцияси суди томонидан 2004 йил 6 августда тузилган 25-сонли олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинган материал сақлаш омборхонаси ва бетон аралаштириш иншооти кадастр органи томонидан «Ҳуснида» фирмаси номига 2005 йил 15 июль куни рўйхатдан ўтказилганлигига эътибор бермасдан, Пахтаобод тумани ер тузиш ва кадастр хизматига 2005 йил 25 январда биржа савдосида сотиб олинган худди шу мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурияти юклатилган. Яъни, ушбу мулклар «Ҳуснида» фирмаси номига расмийлаштирилган бўлишига қарамасдан, уларни «Самои нур» фирмаси номига расмийлаштириш мумкинлиги апелляция инстанцияси суди томонидан асослантириб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгарнинг қарши даъво аризасида низоли мулкларнинг бир қисми, яъни бетон аралаштириш иншооти «Самои нур» фирмаси томонидан бузиб олиб кетилганлиги кўрсатилган. Апелляция инстанцияси суди қарши даъво аризасидаги ушбу важни, яъни бетон аралаштириш иншооти ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқламасдан, ушбу мулклар «Самои нур» фирмаси номига расмийлаштирилиши лозимлиги ҳақида хулосага келган. Яъни, агар бетон аралаштириш иншооти ҳақиқатда мавжуд бўлмаса, уни кадастр органи томонидан рўйхатдан ўтказиш мумкинлиги қарорда асослантириб берилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди дастлабки ва қарши даъво талабларини тўлиқ аниқлаштириб, уларнинг хўжалик судига тааллуқлилигини ўрганиб, низоли мулклар ҳақиқатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириб, тарафларнинг важларига баҳо бериб, ишдаги мавжуд ва тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 24 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-0711/313-сон