16.12.2008 йилдаги 10-0814/10527-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 16.12.2008 йилдаги 10-0814/10527-сон
Кучга кириш санаси
16.12.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги 3628025268,60 сўм солиқ қарзи ундирувини унинг мол-мулкига қаратишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиш, кассация протестида эса ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўришга юбориш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят ва протест важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг 2008 йил 23 июль ҳолатига солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарзи 3628025268,60 сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарз жавобгар томонидан солиқлар ва мажбурий тўловлар бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ўз вақтида тўланмаганлигидан келиб чиққан. Ушбу ҳолат ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 62-моддасининг биринчи қисмига кўра, ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш солиқ қарзини мажбурий ундириш чораларидан ҳисобланади. Мазкур Кодекс 61-моддасининг учинчи қисмига биноан, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома юридик шахс томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида юридик шахс солиқ қарзини узмаган тақдирда ва, агар ушбу модданинг биринчи ҳамда иккинчи қисмларида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ инспекцияси ўз ваколати доирасида мавжуд қарзни бюджетга ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга ундириб олиш мақсадида тегишли чораларни кўрган. Аммо жавобгарнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари бўлмаганлиги учун мавжуд қарз тўланмаган. Шундан сўнг солиқ инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 65-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратишни сўраб хўжалик судига даъво аризаси берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланган, суднинг хулосалари иш ҳолатларига мувофиқ келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикояти ва протестида ҳавола этилган Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қисқартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича республика комиссиясининг 2008 йил 30 июндаги 30-сон баённомасида «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясини бюджет ҳамда бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзини тўлаш мажбуриятидан озод этиш назарда тутилмаган. Мазкур баённомада солиқ қарзининг тўлов муддати кечиктирилган. Бу эса даъвони рад этиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-0814/10527-сон