20.07.2009 йилдаги 13-0903/2042-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 20.07.2009 йилдаги 13-0903/2042-сон
Кучга кириш санаси
20.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоят адлия бошқармаси якка тартибдаги тадбиркор Э.И. Маматеминов манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жиззах шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖдан 81620000 сўм моддий зарарни ундиришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, якка тартибдаги тадбиркор сифатида 2008 йил 12 сентябрда давлат рўйхатидан ўтган Э.И. Маматеминов пластмасса черепица ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олиб, Жиззах шаҳар, Хайробод маҳалласи, Қулниёз кўчасидаги 7/2-уйга ўрнатган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан 2008 йил 8 августда унга ишлаб чиқаришда электр энергиясидан фойдаланиш учун энергетика тармоқларига уланишга техник шарт берилган. Техник шартда «Сангзор» ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоғи қурилиши ва электр узатиш йўли тармоғи бошқа тегишли ташкилотлар билан келишилиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимининг 2008 йил 11 августдаги 13-01/595-сонли далолатномасида «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шартдаги бандлар тўлиқ бажарилганлиги, истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштиргандан кейин электр тармоғига уланиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор Э.И.Маматеминов ва жавобгар — «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ ўртасида 2008 йил 9 августда турмушда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун электр энергияси таъминоти бўйича шартнома тузилган. Шартномага кўра, жавобгар туташтирилган тармоқ орқали абонентга электр энергияси бериб туриш мажбуриятини, абонент эса қабул қилинган электр ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор Жиззах шаҳар «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандисининг 2008 йил 8 августдаги 161-сонли розилик хатига кўра, ўзи фаолият кўрсатаётган ҳудудга яқин бўлган «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖ томонидан берилган 2008 йил 8 августдаги 25/922-сонли техник шарт асосида «Сангзор» ҳаво тармоғидан кучланган «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси қарамоғидаги электр тармоғининг рақамсиз трансформаторига уланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган электр энергияси электр ҳисоблагич орқали аниқланиб, «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ҳисобидан чегириб ташланган ҳолда «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖга тўлаб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризасида 2008 йил 4 октябрда «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси ходимлари томонидан якка тартибдаги тадбиркор Э.И. Маматеминовни огоҳлантирмасдан, электр тармоғидан узиб қўйилганлиги баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси бош энергетигининг тушунтириш хатида якка тартибдаги тадбиркор ишлар тўхтаб қолмаслиги учун бир ойга рухсат сўраб, бир ойда ичида «Сангзор» ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунга ўз трансформаторини ўрнатишини айтганлиги, бироқ тадбиркор томонидан ҳеч қандай ишлар бажарилмаганлиги ва уни тармоқдан узишга топшириқ берилганлиги баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарорининг 4-бандига кўра, белгиланадиган нархлар бўйича истеъмолчилар томонидан сотиб олинган маҳсулотдан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва улар қайта сотилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонасининг 2009 йил 28 мартдаги 121-сонли хати асосида Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан олинган маълумотномада даъвогар томонидан «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонасига қарашли электр тармоғига уланиш учун «Жиззах электр тармоқлари» ОАЖдан техник шарт, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Жиззах ҳудудий бўлимидан эса рухсатнома олмаганлиги қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриниб турибдики, якка тартибдаги тадбиркор ишлаб чиқариш учун электр тармоғига рухсат этилган жойдан уланмаган. Шунингдек, у «Сангзор» ҳаво тармоғи уланиш нуқтасидан чиқувчи энг яқин устунидан объектгача 0,4 кВ электр узатиш тармоғини қурмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 19-бандига асосан зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам киради. Бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ўзига етказилган зарарни, яъни шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан даъвогарнинг қилган харажатлари, бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоби ва далилларни судга тақдим этмаган. Қолаверса, «Сувоқова» ишлаб чиқариш корхонаси билан шартномавий муносабатга киришмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-0903/2042-сон