21.09.2010 йилдаги 15-10-07/7234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг Қарори, 21.09.2010 йилдаги 15-10-07/7234-сон
Кучга кириш санаси
21.09.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хўжалик судига мурожаат қилиб, «Табобат» кичик корхонасига берилган 2004 йил 18 июндаги У1304-тиб.-сонли лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2010 йил 22 январдаги 06-928-сон рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 9 февралдаги 33-сон буйруғига асосан «Табобат» кичик корхонасининг фаолияти юзасидан текшириш ўтказилган. Текшириш тартиби ва қоидалари текширувчилар томонидан бузилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда хусусий корхона лицензияда кўрсатилмаган фаолият тури билан шуғулланаётганлиги, врач мутахассис малакасини оширмаганлиги ва малака тоифасига эга эмаслиги, бирламчи тиббий ҳужжатлар юритилмаганлиги, фойдаланилаётган бино ва хоналарнинг ўлчами санитария қоидаларига жавоб бермаслиги, тиббий асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш қоидаларига риоя этилмаганлиги, уларнинг сони минимал талабга жавоб бермаслиги ва метрология кўригидан ўтказилмасдан фойдаланилаётганлиги, бир марта фойдаланишга мўлжалланган воситаларни йўқ қилиш ва тез тиббий ёрдам учун дори-дармонлар тўплами тўлиқ ташкил этилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, даъвогар «Табобат» кичик корхонасига берилган лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 23-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисига кўра, лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда ёки бир маротаба қўпол равишда бузганда лицензиянинг амал қилиши тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда аниқланган ҳолатлар «Табобат» кичик корхонаси томонидан лицензия шартномаси мажбуриятларини бир неча марта қўпол бузиш ҳисобланади. Шу сабабли апелляция инстанцияси суди асосли равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-10-07/7234-сон