23.03.2010 йилдаги 11-1028/1887-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 23.03.2010 йилдаги 11-1028/1887-сон
Кучга кириш санаси
23.03.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топиш ёки жарима тўлаш мажбуриятидан озод этиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ангрен шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 ноябрдаги 120002143/1576-сон инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва жамиятни жарима тўлаш мажбуриятидан озод этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ажрими билан иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд ажримини бекор қилиб, 3588700 сўм жарима қўллаш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, «Ангрен шаҳар деҳқон бозори» МЧЖ хўжалик судига мурожаат қилиб, Ангрен шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 6 ноябрдаги 120002143/1576-сон инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топишни ва жамиятни жарима тўлаш мажбуриятидан озод этишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 24-моддаси биринчи қисмининг 10-бандида ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эканлиги белгиланган. Аммо давлат солиқ хизмати органининг инкассо топшириқномасини ҳақиқий эмас деб топиш ёки жарима тўлаш мажбуриятидан озод этиш тўғрисидаги низолар хўжалик суди судловига тааллуқли эканлиги белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 86-моддасининг 1-бандига кўра, низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг «Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида» 2007 йил 15 июндаги 162-сон қарорининг 19-бандида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 5000 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 23 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-1028/1887-сон