19.01.2010 йилдаги 23-0903/11569-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 19.01.2010 йилдаги 23-0903/11569-сон
Кучга кириш санаси
19.01.2010
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти хўжалик судига мурожаат қилиб, Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарорининг 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини қўшимча ҳисоблаш қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган. Хусусий ажрим чиқарилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармасига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ва хусусий ажримни бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг «Ҳужжатли тафтиш тайинлаш ҳақида» 2009 йил 27 августдаги қарори, 2009 йил 3 сентябрдаги 191-сон буйруғига асосан «Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамиятининг солиқ қонунларига риоя қилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда «Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган даврга янги тариф бўйича қайта ҳисобланиб, тариф ўзгаргандаги фарқ учун солиқлар тўланмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда аниқланган ҳолатлар бўйича Нукус шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 7 октябрдаги қарори қабул қилиниб, акциядорлик жамиятига 2008 йил якуни бўйича 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғи қўшимча ҳисобланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан норози бўлган жавобгар давлат солиқ хизмати органи қарорининг ушбу қисмини ҳақиқий эмас, деб топишни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди даъвони нотўғри қаноатлантирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ мажбурияти юзага келган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 132-бандида агар амалдаги тарифлар ўзгарган даврда эски тариф бўйича тўлов белгиланган муддатдан кейин амалга оширилган бўлса, у ҳолда тўлов суммаси кВт.с.да янги тариф бўйича қайта ҳисобланиши ва даъво муддати доирасида, ортиб борувчи якун билан ҳисобга олиниши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қорақалпоқ электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти 2008 йилда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси тарифи ўзгарган давр учун аҳолидан қарзни янги тариф бўйича қайта ҳисоблаган, аммо тариф ўзгаргандаги фарқ учун 651528,9 минг сўм фойда солиғи, 469101,0 минг сўм инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўламаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 32-моддасининг биринчи қисмига асосан, солиқ тўловчилар ўз солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларни ҳуқуқий баҳоламасдан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этишни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларининг бекор қилиниши муносабати билан хусусий ажрим ҳам бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 19 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-0903/11569-сон