15.07.2009 йилдаги 15-0706/10421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 15.07.2009 йилдаги 15-0706/10421-сон
Кучга кириш санаси
15.07.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг хўжалик суди ҳаммага маълум деб топган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалиги жавобгар — Ўзбекистон туман ҳокимлиги, қўшимча жавобгарлар — «Ўқчи» ширкат хўжалиги ва Ўзбекистон тумани ер-мулк кадастр хизматига нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, боғ ва ер майдонларини мажбурий тартибда бериш мажбуриятини юклашни ҳамда жавобгар — Ўзбекистон туман ҳокимлигидан 63005296 сўм бой берилган фойда, боғни барпо қилиш учун сарфланиши лозим бўлган 25000000 сўм, жами 88005296 сўм етказилган зарар суммасини ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2008 йил 18 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. «QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалиги фойдасига Ўзбекистон туман ҳокимлигидан 5000000 сўм ҳақиқий зарар суммаси, 10000000 сўм бой берилган фойда, 5000 сўм алоқа харажатлари, жами 15005000 сўм ундирилган. Даъвонинг қолган зарар суммасини ундириш қисми рад қилинган. Даъвонинг боғ ва ер майдонларини қайтариш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг 2008 йил 3 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, «QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалиги фойдасига Ўзбекистон туман ҳокимлигидан 5000000 сўм зарар суммаси 10000000 сўм бой берилган фойда, 5000 сўм алоқа харажатлари, жами 15005000 сўм ундириш қисми бекор қилиниб, даъвонинг шу қисмини қаноатлантириш рад қилинган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 18 февралдаги қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг 2009 йил 28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш апелляция инстанцияси судида кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг 2009 йил 9 апрелдаги ажрими билан низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон туман молия бўлими, Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси ҳамда «OTABOEV MAHMUTALI» фермер хўжалиги манфаатдор шахс сифатида ишга жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати иш материалларини, кассация шикоятида келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон туман ҳокимлигининг 1992 йил 11 декабрдаги 153/12-сонли қарори билан «Омилкор» фермер хўжалигига «Ўқчи» жамоа хўжалигининг ҳудудидан 10 га ер майдони фойдаланиш учун ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Омилкор» фермер хўжалиги раҳбари М.Султонов ва «Ўқчи» ширкат хўжалиги ўртасида тузилган ижара шартномасига мувофиқ, 3,26 га ер майдонида жойлашган боғ майдонлари 2010 йил 1 октябрга қадар фермер хўжалигига фойдаланиш учун ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят хўжалик судининг 15-0502/5794-сонли иши бўйича 2005 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон туман ҳокимининг 1998 йил 28 сентябрдаги 308/9-сонли қарорининг «Омилкор» фермер хўжалигига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган. «Омилкор» фермер хўжалигига зарарни ундириш тўғрисида алоҳида даъво талаблари билан судга мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, даъвогар — «QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалиги жавобгар — Ўзбекистон туман ҳокимлиги, қўшимча жавобгарларга нисбатан хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, боғ ва ер майдонларини мажбурий тартибда бериш мажбуриятини юклашни ҳамда туман ҳокимлигидан 63005296 сўм бой берилган фойда, боғни барпо қилиш учун сарфланиши лозим бўлган 25000000 сўм, жами 88005296 сўм етказилган зарар суммасини ундириб беришни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ, «Омилкор» фермер хўжалиги ва «Ўқчи» ширкат хўжалиги ўртасида умуман ижара шартномаси тузилмаган ва «Омилкор» фермер хўжалигига ширкатнинг қайси контурларидаги ер майдонлари берилганлиги туман ҳокимининг қарорларида ва бошқа кадастр ҳужжатларида қайд этилганлигини даъвогар раҳбари аниқлаб бера олмаган. Фермер хўжалиги тасдиқланган Низом асосида фаолият юритиши лозим бўлиб, унинг Низомига биноан фермер хўжалигининг фаолияти чорвачиликка ихтисослашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Омилкор» фермер хўжалиги хўжалик фаолиятини юритган даврда ажратилган 5 гектар ер майдонига 780 туп ўрик, 780 туп шафтоли, 150 туп ёнғоқ, 510 туп анор кўчатларини экиб, боғ барпо этган ва ушбу боғнинг 3,26 га қисми бузилмай қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон туман ҳокимлигининг 1998 йил 28 сентябрдаги 308/9-сонли қарорига асосан фермер хўжалиги раҳбари М.Султонов билан «Ўқчи» ширкат хўжалиги ўртасида ижара шартномаси тузилиб, шартномага мувофиқ 3.26 гектар ер майдонида боғ майдонлари 2010 йил 1 октябрга қадар фойдаланиш учун фуқаро М.Султоновга ажратиб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2003 йил 20 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан «Ўқчи» ширкат хўжалиги ва фермер хўжалиги раҳбари фуқаро Султонов Маҳмуд билан тузилган 3,26 гектар боғ майдонларини ижарага бериш ҳақидаги ижара шартномаси бекор қилиниб, М.Султоновдан даъвогар «Ўқчи» ширкат хўжалиги фойдасига 910516 сўм ижара тўловлари ундирилган ҳамда 3,26 гектар боғ майдони хўжалик ихтиёрига қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, иш ҳужжатларидаги жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг 2004 йил 10 декабрдаги ажрими билан «Омилкор» фермер хўжалигининг раҳбари М.Султонов боғ майдонларини ширкат хўжалигига топширмасдан, ундан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келган ҳолда ширкат хўжалигига 889980 сўм моддий зарар етказганлиги ўз исботини топганлиги ҳамда М.Султоновнинг ўз айбига тўлиқ иқрорлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг амнистия тўғрисидаги Фармонига мувофиқ уни Жиноят кодеси 229-моддасининг биринчи қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судининг 2005 йил 17 октябрдаги 15-05-02/5794-сонли ҳал қилув қарорига кўра, «Омилкор» фермер хўжалигининг даъвоси қисман қаноатлантирилиб, Ўзбекистон туман ҳокимининг 1998 йил 28 сентябрдаги 308/9-сонли қарорининг «Омилкор» фермер хўжалигига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилган ва унинг 3.26 га боғ майдонларини қайтариш ҳақидаги талабини қаноатлантириш рад қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогар ўзининг даъво талабида 63005296 сўм бой берилган фойда, боғни барпо қилиш учун сарфланиши лозим бўлган 25000000 сўм, фермер хўжалиги ҳуқуқини тиклаш учун қилган 1000000 сўм, жами 89005296 сўм моддий зарар суммасини ундиришни сўраган бўлса-да, мазкур суд ҳужжатлари билан даъвогар томонидан низоли 3,26 гектар боғ майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги ҳамда «Ўқчи» ширкат хўжалигига моддий зарар етказилганлиги ҳолатлари ўз исботини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, даъвогарнинг хўжалик судининг 2005 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон туман ҳокимининг 1998 йил 28 сентябрдаги 308/9-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган, шунинг учун ер майдони унга қайтарилиш керак, деган важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2003 йил 20 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан М.Султанов билан тузилган ижара шартномаси бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 60-моддасига кўра, ишнинг хўжалик суди ҳаммага маълум деб топган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмас. Хўжалик судининг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар, худди шу шахслар иштирокчиси бўлган бошқа ишни суд кўраётганда янгидан исбот қилинмайди. Умумий суднинг фуқаролик иши бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган хўжалик суди учун умумий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга алоқадор ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят иши бўйича умумий суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилган ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу суд ҳужжатлари ҳозирги вақтда қонуний кучдадир, бу эса даъвогарнинг боғ майдонлари жавобгар томонидан ноқонуний равишда тортиб олинганлиги ҳақидаги важларини инкор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, даъвогар фермер хўжалиги даъво аризасида низоли боғ майдонларига 780 туп ўрик, 780 туп шафтоли, 150 туп ёнғоқ, 510 туп анор кўчатларини экканлигини, шунингдек ушбу кўчатларга жавобгар томонидан шикаст етказилганлиги, нобуд қилинганлиги ҳақида важ келтирса-да, судлов ҳайъати унинг ушбу важлари билан келишиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунки, даъвогар мазкур кўчатларни ҳақиқатан ўз ҳисобидан экканлигини тасдиқловчи бухгалтерия ҳужжатларини, шунингдек мазкур боғ майдонларига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини ва бошқа далилларни биринчи инстанцияси судига тақдим қилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 55-моддаси талабларига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаб беришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли «Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 5-бўлим 31-бандида, туман ҳокими томонидан фермер хўжалигига ижарага ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан беш кун муддатда намунавий шаклга мувофиқ ер участкасини ижарага бериш шартномасини тайёрлаш ва 36-бандида ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномаси туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан рўйхатдан ўтказилиши ва у фермер хўжалигининг ер участкасини ижарага олганлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекциясининг 2009 йил 25 апрелдаги 3/1-1758-сонли хатида «Омилкор» фермер хўжалиги давлат реестридан чиқарилганлиги сабабли маълумот тақдим этишнинг имкони йўқлиги билдирилган. «QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалигининг раҳбари «Омилкор» фермер хўжалигига тегишли бўлган муҳр ва штампларни ички ишлар бўлимига топшириб юборганлиги ҳақида кўргазма берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ фермер хўжалигини қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада «QODIROV SULTONALI OMILKOR» фермер хўжалиги, «Омилкор» фермер хўжалигининг ҳуқуқий вориси сифатида ва хўжалик судининг 2005 йил 17 октябрдаги 15-05-02/5794-сонли ҳал қилув қарори юзасидан келиб чиқиб, боғ ва ер майдонларини қайтариш мажбуриятини юклаш ва зарар ундириш ҳақидаги даъво талабларини судга асослаб бера олмади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунинг учун биринчи инстанция суди даъвони рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 15 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-0706/10421-сон