27.01.2009 йилдаги 12-0806/8303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг қарори, 27.01.2009 йилдаги 12-0806/8303-сон
Кучга кириш санаси
27.01.2009
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига харид чеки бермасдан, 8250 сўмни назорат-касса машинасига урмаганлиги ва 37200 сўм савдо пулини назорат-касса машинасига киритмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикоятида суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш сўралган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлов ҳайъати шикоят важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Сирдарё туман давлат солиқ инспекцияси мутахассислари Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши Сирдарё вилоят комиссиясининг 2008 йил 13 мартдаги 8-сон режа-жадвалига, Сирдарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг 2008 йил 15 апрелдаги 110-х-с-сон буйруғига асосан 2008 йил 16 апрелда «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасида қисқа муддатли текшириш ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширишда «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси 2-сон автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси сотувчиси харидорга 10 литр бензин ёқилғиси сотиб, 8250 сўмга назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган квитанция бермаганлиги, дўкон ғазнасида савдодан тушган 37200 сўм назорат-касса машинасига урилмаганлиги аниқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ инспекцияси 2008 йил 22 апрелда 1614-сон тақдимнома чиқариб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси талабларига асосан энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида 625950 сўм молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўлашни таклиф қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаганидан сўнг, давлат солиқ инспекцияси хўжалик судига мурожаат қилиб, «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий жарима қўллашни сўраган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси 2-сон автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси сотувчиси Ф.П. харид чеки бермасдан 8250 сўмлик 10 литр бензин ёқилғисини сотганлиги, савдодан тушган 37200 сўмни назорат-касса машинасига урмаганлиги текшириш далолатномаси, ўзаро ҳисоб-китоб баённомаси, назорат харид баённомаси, кассада мавжуд нақд пул бўйича тузилган далолатнома, харидор, сотувчи ва холисларнинг тушунтириш хатлари, ишдаги мавжуд бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жавобгар кассация шикоятида текшириш корхона раҳбарисиз ўтказилганлигини, дастур ва буйруқлар билан таништирмасдан, улардан нусха расман бермасдан, асоссиз равишда текшириш раҳбарнинг хабардорлигида ўтказилди деб ёзганлигини, Кенгаш режаси чораклик режа эмаслигини, текшириш беш соатдан кўп вақт давом этганлигини, текшириш бир куни ўтказилиши лозим бўлса-да, буйруқда текшириш 2008 йил 15 апрелдан 19 апрелгача белгиланганлигини, бу билан текшириш хоҳлаган вақтда ўтказилишига шароит яратилганлигини, давлат солиқ инспекциясининг тақдимномасида жарима энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари — 625950 сўм деб белгиланган бўлса-да, суд энг кам иш ҳақининг ўттиз беш баравари миқдорида 730275 сўм молиявий жарима қўллаганлигини билдирган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ҳужжатларида ўтказилган текшириш далолатномаси мавжуд бўлиб, унга кўра текшириш бир иш кунида ўтказилган. Бир иш куни соат ҳисобида ўлчанганида беш соатдан кўп вақтни ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 88-моддасига асосан текширувларни амалга оширишни мувофиқлаштириш режасидан олинган, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан берилган кўчирмаси, қарори текшириш ўтказиш учун асос бўлади. Даъвогар даъво талабида айнан неча сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўрамаганлиги сабабли, суд молиявий жарима миқдорини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 119-моддаси асосида белгилаган. Текшириш «Шоҳрух-М» хусусий кичик корхонаси сотувчиси Ф.П.нинг иштирокида ўтказилган ва унга текшириш рухсатномаси ва буйруғидан нусха берилган, текширишларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилган, бу ҳақда сотувчининг тилхати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли билан пул ҳисоб-китобларни амалга оширишда назорат-касса машиналарини мажбурий қўллаш тартиби тўғрисида» 1994 йил 26 декабрдаги 621-сон қарорида назорат-касса машиналарини мажбурий қўллашни жорий этиш, назорат-касса машинаси ўрнатмаган мулкчиликнинг барча шаклларидаги савдо корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолиятини тўхтатиш, назорат-касса машинаси тузатишда бўлган даврда савдо-сотиқ фаолиятини турғун савдо шахобчалари орқали амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар савдо-сотиқда ва хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган шакллар бўйича қатъий ҳисобот берилувчи ҳужжат ҳисобланувчи квитанциялар ёзиш, талонлар, чипталар ёки уларга тенглаштирилган бошқа чеклар бериш йўли билан амалга ошириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган «Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 19-бандига кўра, товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шахобчалари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига кўра, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик — энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларга ва мазкур Кодекснинг 119-моддасига асосан, суд томонидан даъвогарнинг даъво талаблари асосли равишда қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этилганларга кўра суднинг қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 27 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-0806/8303-сон